Муҳтарам муаллимлар ва маърифат фидойилари!
“Jadid” газетаси таҳририяти сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этади.
Миллат тараққиёти ва саодати йўлида маърифат тарқатиш, ёш авлодни жаҳолатдан асраб, илм-фанга чорлаш – энг улуғ вазифа. Маърифатпарвар боболаримиз таъкидлаганидек, нажот – таълимда, нажот – мактаб ва муаллимда. Миллат келажагини яратишдек буюк масъулият бугун ҳам ўзининг ҳаётий муҳимлигини йўқотмаган.
Шу муқаддас ва машаққатли йўлда заҳмат чекаётган ҳар бир устозга мустаҳкам соғлиқ, туганмас тоқат ва шарафли фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.
Халқимиз қалбида илм нури ҳеч қачон сўнмасин!
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
