“Эҳтиром сизга, азиз устоз!”
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Эҳтиром сизга, азиз устоз!” номли маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда академия профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этди. Унда устоз ва мураббийларнинг ёш авлод таълим-тарбиясидаги беқиёс ўрни, илм-фан ва маърифат ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Байрам тадбири давомида устозларга самимий тилаклар билдирилиб, уларнинг шарафли ва масъулиятли меҳнати юксак қадрланиши таъкидланди. Тадбирнинг бадиий қисмида эса куй-қўшиқлар, шеърлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube