TGViewer
Channel Public Channel
Ikrom Sharif

Ikrom Sharif

@ikromsharif

Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot
Subscribers
49K
Photos
4.3K
Videos
992
Links
3.1K
Recent Posts 20 shown
Post #7524 2.75K

Forwarded from Choydosh

Sukutni tanlagan inson aslida aytilishi kerak bo‘lgan hamma gapni aytib bo‘lgan.

@choydosh
  • ❤ 125
  • 💯 56
  • 😢 35
  • 🔥 15
  • 👍 8
  • 💔 2
  • ✍ 1
Post #7523 9.49K
#Ўйлар

Анқарага учяпман. Олдимдаги ўриндиқда 30–35 ёшлардаги қотмагина, қорачадан келган йигит ўтирибди. Қандайдир хавотирли ва ҳаяжонли кўринди. Самолётдаги одамларнинг ҳаракатларига жуда хушёр нигоҳ билан қараб қўяпти. Қўниш вақти яқинлашганда гап очдим:
— Биринчи маротаба учяпсизми?
— Нима? — деди хушёр тортиб.

Шу билан мулоқот боғланди. Биринчи учиши эмас экан, Туркияга биринчи келиши экан. Илгари Россияда ишлардим, ўн йил қатнадим, қурилишда бетон қуярдим, дейди. Охирги борганимда ҳужжат муаммоси билан узоқ муддатли депорт уришди, энди у ерга боролмайман, дейди. Шу орада Россияда танишган бир турк уни Туркияга шунақа иш учун чақирган, лекин бу умуман туркча билмас экан, таржимон иловаси орқали хабар ёзишаркан. Ҳаяжони шундан экан: ўзи билмаган мамлакатга, тилини билмаган ҳолда, битта СМС хабарига ишониб келяпти.
Аэропортдан чиқиб, автобусигача ўтирғизиб юборишимни айтиб, бироз хотиржам қилган бўлдим.

«Уйланганман, икки нафар фарзандим бор. Улар ватанда. Мен бир йилда бир маротаба келиб, бир ойча туриб қайтардим. Ўн йил шундай ишладим», — дейди.
Оилангизни ҳам олиб кетсангиз бўлмайдими, десам:
— Унда ойликни орттиролмайман-да. Ер олиб, уй кўтариб қўйдим, энди ичини битиришим керак, — дейди.

Мен шу ерига эзилдим — тирикчилик учун ўн йил оиласидан, фарзандларидан олисда, қишин-ёзин бетон қориб ишлаш…
Уйда эса, ўн йил эрини кутиб яшайдиган аёл, ўн йил интиқ бўлиб соғинадиган фарзандлар…

Бугун иш сари Яндексга чиқдим. Шопир ёш йигит, озғин. Лекин кайфияти қандайдир кўтаринки.
Маҳалладан чиқишимиз билан дўкон қаршисида бир зумга тўхтатишини сўрасам:
— Ҳов анави дўконга олиб борай, аёлим ўша ерда сотувчи. Ҳозир олиб келиб қўйгандим, — деди.
Очиғи, бироз эриш туюлди гапи. Менга нарса эмас, банкомат кераклигини айтиб, ўзим айтган жойда ишимни битирдим.
Шу билан йўлга чиқдик. Бир баҳона бўлди-ю, яна мулоқот бошланди:
— Ака, мен Яндексга энди иккинчи кун чиқишим. Беш ой уйда ётдим…
— Нега уйда ётасиз? — деб сўрадим.
— Умуртқам синганди. Кўп қаватли уйларга совутгич ўрнатаман. Учинчи қаватдан йиқилиб, белимни синдириб олгандим. Беш ой ётиб қолдим. Қанча танишларим бор эди, улардан тайинли ёрдам тегмади. Барака топсин, аёлим ишлаб боқди ҳаммамизни. Энди туриб ишга чиқмасам бўлмайди деб, қўшнимнинг ёрдами билан шу машинани тўловсиз ижарага олдим. Озгина ишлаб, белимдаги спицани олдиришим керак…

Ҳаёт, тирикчилик ўтаверар экан. Кимдир оиласи учун ўн йил юртма-юрт сарсон бўлиб, бетон қориб меҳнат қилади. Кимдир эса эри ётоққа михланиб қолган тақдирда ҳам ойлаб рўзғорнинг бутун юкини елкасига олади. Бири оиласига, фарзандларига уй-жой қилиб бериш учун узоқ ўлкаларда темир чайнайди, бири эса ўша уйнинг тасарруфини зиммасига олади, белини, сабрини тиргак қилиб сақлаб туради.
Шу шаклда эрлар ҳам, хотинлар ҳам ғамхўрлик, вафо борасида синовдан ўтиб, ўзаро аслиятларини намоён қилаверади…

@IkromSharif
  • ❤ 479
  • 😢 214
  • 🔥 82
  • 👍 50
  • 💯 24
  • ✍ 11
  • 💔 7
Post #7521 14.6K
Уни жуда яхши кўраман!..
Муҳаббатим унга муҳтожлигимдан эмас. Балки, у ёнимда бўлса нафсим тинч, қалбим хотиржам бўлишидандир.
У мен учун ҳамма нарса.
Усизликдан қанчалар дард чекишимни, у билан қанчалар хотиржам бўлишимни ҳеч ким – ҳатто ўзи ҳам – тасаввур қилолмайди!..

t.me/IkromSharif
  • ❤ 751
  • 😢 147
  • 💯 107
  • 🔥 62
  • 💔 29
  • 😍 21
  • 👍 20
  • 😎 6
  • ✍ 5
Post #7519 14.6K

This post (sticker, poll or similar) has no web preview. Open in Telegram

  • 👍 66
  • 🔥 40
  • ❤ 28
  • 😎 9
  • 💯 5
  • ✍ 1
Post #7518 16.9K
Жиннилик – нуқсон. Баъзан ўзини жинниликка солиш эса комилликдир.
Ғафлат – бепарволик эса ҳалокатдир. Гоҳида ўзини ғофилликка солиш эса ҳикматдир.

@IkromSharif
  • ❤ 460
  • 💯 134
  • 🔥 98
  • 👍 14
  • ✍ 12
  • 😎 9
  • 😢 2
Post #7516 18.9K
Баъзи баъзида тонглари кўксимга қўлимни қўйиб қалбимни кенг қил, феълим торлигига сабаб бўладиган ҳислардан қалбимни поклагин, я Роббим, дейман!

@IkromSharif
  • ❤ 750
  • 🔥 144
  • 👍 96
  • 😢 51
  • 💯 31
  • ✍ 8
  • 😎 4
Post #7515 22K
Бир киши аёли билан узоқ йил бирга яшаб, бирор марта уришмаган отахондан сўради:

— Бу бахтнинг сири нимада, бобо?
Бобо жавоб берди:

— Мен аёлим Аллоҳнинг омонати эканлигини унутмадим, доим меҳрибон ва ғамхўр бўлдим. У эса менинг эркаклик ғуруримни синдирмади ва итоат этди.

@IkromSharif
  • ❤ 931
  • 🔥 183
  • 👍 106
  • 💯 37
  • 😢 33
  • 😍 21
  • ✍ 6
  • 💔 5
Post #7514 21K
Аллоҳ шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!

@IkromSharif
  • ❤ 961
  • 💯 143
  • 👍 89
  • 🔥 62
  • 😍 23
  • 😢 17
  • ✍ 8
  • 😎 1
Post #7513 20.2K
Ҳар куни бир одамга қайта-қайта ошиқ бўлиш — муҳаббатнинг энг гўзал шакли.

@IkromSharif
  • ❤ 839
  • 🔥 153
  • 💯 139
  • 👍 40
  • 😍 21
  • 😢 20
  • 💔 20
  • ✍ 11
  • 😎 3
Post #7512 21.4K
Дўстлик режалаштирилмайди, севги ҳайқирилмайди, ҳақиқат исботланмайди...

Фридрих Нитше

@IkromSharif
  • ❤ 637
  • 🔥 148
  • 💯 130
  • 👍 37
  • 💔 16
  • ✍ 6
Post #7511 28.2K
Солиҳ бир зотдан сўрашди:
— Бахтли одам ким?
— Нафаси тинса ҳам ҳасанотлари тўхтамаган киши энг бахтли инсодир, — деб жавоб берди у.

—•—•—•—
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг!


@IkromSharif
  • ❤ 642
  • 👍 95
  • 💯 83
  • 🔥 58
  • 😢 27
  • 💔 5
  • ✍ 3
  • 😍 3
  • 😎 1
Post #7510 21.8K
Ҳақиқий етуклик жисмоний кўринишда эмас, балки масъулият ва олийжанобликдадир!

"Алоҳида мавзу"нинг ушбу сонида масъулиятли йигитлар тарбияси ва касбий ўсиш бўйича меҳмонларимиз Икром Шариф ва Жаҳонгир Насриддинов билан муҳокама қилдик

Суҳбат давомида сиз:
- Нега бугунги йигитлар таваккал қилишдан қўрқишади?
- Оилада ва фарзанд тарбиясида отанинг роли қандай бўлиши керак?
- Йигитлар шахсиятини қандай шакллантиради?
- Ёшликдаги қийинчиликлар ва интизом инсон иродасини қандай тоблайди?
каби саволларга жавоб топасиз.


🔥Кучли шахслар қандай тарбияланишини билиб олинг, суҳбатни томоша қилинг:
https://youtu.be/zfVF6tnIKQE
https://youtu.be/zfVF6tnIKQE
https://youtu.be/zfVF6tnIKQE

@alohidamavzu
  • ❤ 108
  • 🔥 29
  • 👍 22
  • 💯 11
  • ✍ 1
  • 💔 1
Post #7509 24.6K
Тарбиячининг — хоҳ у ота-она бўлсин, хоҳ педагог — мақсади болани ўзи истаган қолипга солиш эмас, балки, унга ҳаётда тўғри йўлни танлаш учун асосий қоидаларни ўргатишдир.

Чунки болани умр бўйи назорат қилиб бўлмайди. Унинг олдида ҳар куни янги вазият, янги танлов ва янги синов пайдо бўлади.

Агар бола тўғри яшашнинг асосий қоидаларини англаб олса, тарбиячи ёнида бўлмаган пайтда ҳам ўзини бошқара олади.

Шу маънода, яхши тарбия — болага тайёр жавобларни бериш эмас, унга тўғри жавобни ўзи топишга хизмат қиладиган мезонларни беришдир.

Тарбиянинг энг катта натижаси — бола сизнинг назоратингизга муҳтож бўлмай қолганида кўринади.

@IkromSharif
  • 👍 220
  • ❤ 152
  • 💯 95
  • 🔥 42
  • ✍ 4
  • 😍 3
Post #7507 23.1K
#Ўзимга

"Сиз кўўп нарсани биласиз аммо ҳаддингизни билмайсиз!"

t.me/IkromSharif
  • 👍 348
  • 💯 203
  • 🔥 102
  • ❤ 84
  • 😢 28
  • 💔 22
  • 😎 7
  • ✍ 6
Post #7506 29.7K
Баъзи инсонлар ёмғирга ўхшайди. Қақраб ётган қалбингга ёғиб, уни боғ-у бўстонга айлантиради.

@IkromSharif
  • ❤ 609
  • 💯 110
  • 🔥 101
  • 😍 24
  • 👍 9
  • 😢 7
  • ✍ 4
Post #7505 26.6K
«Мен унинг (Хадичанинг) муҳаббати билан ризқландим».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
-------------------
Муҳаббат — ризқ, катта неъмат.

@IkromSharif
  • ❤ 903
  • 🔥 179
  • 👍 89
  • 😢 35
  • 😍 35
  • 💯 28
  • 💔 13
  • ✍ 2
Older posts →

About this channel

How can I read @ikromsharif without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Ikrom Sharif: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Ikrom Sharif have?
Ikrom Sharif (@ikromsharif) has 49K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Ikrom Sharif know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →