TGViewer
Hilol Nashr Hilol Nashr @hilolnashr · 84.6K subscribers
Post #4071 1.09M
#Yangilik #vahimasizkarantin #hilol_ebook

Hilol eBook дастурида барчаси бепул!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Азиз юртдошлар, муҳтарам ватандошлар, диндош биродарлар! «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти юртимизда карантин эълон қилингани муносабати билан Hilol ebook дастуридаги барча электрон ва аудио китобларни бир ой давомида бепул тақдим қилади.

«Hilol eBook» қандай дастур?

«Hilol eBook» электрон ва аудио китоблар дастури бўлиб, ушбу дастур орқали шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китобларини юклаб олиб, ўқиш мумкин. Шунингдек, дастурдан Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун каби муаллифларнинг 300 га яқин электрон ва аудио китоблари ўрин олган.

«Hilol eBook» дастуридан дунёда энг кўп тарқалган Android, iOS, Windows, Mac ҳамда Linux (Ubuntu) операцион тизимларда ишловчи жиҳозларда фойдаланишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, «Hilol eBook» дастури мазкур 5 та операцион тизимда ҳам баравар ишловчи Ўзбекистондаги биринчи дастурдир. Дастурда электрон китобларни кирилл ҳамда лотин алифбосида ўқиш мумкин.

Электрон ва аудио китоблардан бепул фойдаланиш учун дастуримизни юклаб олинг. Аввал рўйхатдан ўтганлар эса интернетга уланган ҳолда «Дўкон» қисмига ўтсалар кифоя.

▶️Hilol eBook дастурини юклаш

Марҳамат, ушбу дастурдан фойдаланиб, ўзингиз ва оила аъзоларингиз вақтини мазмунли ўтишини таъминланг. Аллоҳ таоло барчамизга сабр-матонат ато қилсин, бу синовлардан шараф билан ўтказиб, тез кунларда офият насиб қилсин!

@HilolNashr
More from @hilolnashr
  1. Sep 24, 2026📚 «Hilol-Nashr» 15 ёшда! 🎙 Икром Шарифдан табрик @hilolnashr
  2. Sep 23, 2026❓ Ҳазрат ҳаёт бўлганларида, уларга қандай савол берган бўлардингиз? 🎙 Бу саволга китобхон…
  3. Sep 23, 2026📚 Tasavvufga oid 3 ta kitob – 10% chegirmada 📚 «Hilol-Nashr» do‘konlaridan ushbu 3 ta ki…
  4. Sep 23, 2026✅ Ҳамма нарсанинг меъёри бор... 📖 «Васатия – ҳаёт йўли» китоби асосида тайёрланди. 👉 Нар…
  5. Sep 23, 2026🎉 15 йиллик байрамга марҳамат! 🥳 Азиз китобхонлар! Бу йил «Hilol-Nashr» нашриёти 15 ёшга…
  6. Sep 23, 2026📚 «Hilol-Nashr» 15 ёшда! 🎙 Устоз Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ўғлидан табрик ва дуо @hilol…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →