Нима учун Xiaomi смартфонлари рақобатчиларига нисбатан арзонроқ?
Смартфонларни техник хусусиятларга кўра таққослаганда, кўп ҳолларда Xiaomi компанияси смартфонлари рақобатчиларига нисбатан кучлироқ ва арзонроқ бўлиб чиқади.
Бунинг сири нимада ва ростдан ҳам Xiaomi компанияси директори ўзи айтганидек, компания смартфонларнинг аппарат қисмидан деярли хеч қанча фойда топмайдими?.
Харажат нархи
Ҳар қандай смартфоннинг нархи, фақат унинг таркибий қисмларидан (ички деталлари) ташкил топмаган. Бундан ташқари, йиғиш, синов, логистика, маркетинг ва булар фақат тайёр маҳсулот учун сарф-харажатлардир. Лекин уни ҳали ихтиро ҳам қилиш керак, шунинг учун смартфоннинг якуний нархининг катта қисми йиллар давомидаги тадқиқот ва яратиш, хомаки вариантини тайёрлаш ва бошқаларни олади.
Хўш, нима учун Xiaomi смартфонларининг нархи, бу деярли фақат таркибий қисмларининг нархи? Улар зарар билан ишлаяптими? Йўқ, сабаблари қуйида.
Аутсорсинг турлари
Xiaomi ўзининг ишлаб чиқариш қувватларига эга эмас. Бу бугунги кунда одатий ҳолдир, аксарият компаниялар ишлаб чиқаришни ташқи манбаларга (аутсорс) топширишади. Мисол учун Apple маҳсулотлари (iPhone) ҳам худди шундай тарзда ишлаб чиқарилади. Лекин аутсорсинг турлича бўлади.
Аутсорсингнинг биринчи тури - ОЕМ шартномаси. Бу нимани англатади?
OEM (original equipment manufacturer) "оригинал ускуналар ишлаб чиқарувчиси" деган маънони англатади. Яъни ишлаб чиқарувчи завод бўлса, ихтирочи буюртмачи (харидор) ҳисобланади.
Apple ва дунёдаги энг йирик ОЕМ ишлаб чиқарувчи Foxconn бунга яққол мисол бўла олади.
Аммо яна бир ишлаб чиқариш модели ҳам мавжуд ва у ODM (Original Design Manufacturer) деб номланади. ODM шартномасининг ОЕМ шартномасидан фарқи шундаки, харидор нафақат ишлаб чиқариш учун, балки бутун маҳсулотни яратиш учун буюртма беради.
Табиийки, ODM ишлаб чиқариш анча арзон. Махсус ходимларни ёллаш ва маҳсулот яратилишига бир неча йилларни сарфлашга ҳожат йўқ. Керакли логотип (маҳсулот белгиси) ёпиштирилади ва сотувга чиқарилади.
Xiaomi смартфонларининг 75% ODM шартномаси асосида ишлаб чиқарилади. Яъни, бу бошқаларнинг дизайни ва бошқаларнинг ишлаб чиқариши. Xiaomi дан фақат логотип ва албатта, дастурий таъминот.
Xiaomi смартфонларининг рақобатчиларига нисбатан арзонроқ бўлишининг яна бир неча сабаблари:
• Компания ўз маҳсулотлари рекламасига катта маблағ сарфламайди ва кўпроқ интернет орқали сотади
• Айтишларича компания смартфонларнинг аппарат қисмидан бор-йўғи 2$ фойда кўраркан, дастурий таъминотда кўрсатиладиган рекламалардан эса ҳар бир фойдаланувчидан ойига 10$ дан фойда оларкан
• Компания смартфонларнинг кўп сотилишидан фойда оларкан. Масалан Redmi 8 сериясидаги смартфонлар 19 миллион тиражда сотилган экан.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Xiaomi смартфонларидаги рекламаларни ўчириш
• Афсона: Машҳур бренд смартфонини сотиб олганда, қуруқ реклама учун хам ортиқча пул тўлайсиз
#Xiaomi #маълумот
Post #979
8.59K
- 🔥 2