Афсона: Машҳур бренд смартфонини сотиб олганда, қуруқ реклама учун хам ортиқча пул тўлайсиз.
Хақиқат: Ҳар қандай махсулотнинг қийматига бир нечта омиллар таъсир қилади. Бу ишлаган одамларнинг сони ва касбий махорати, эхтиёт қисмларнинг юқори нархи, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ёки оптималлаштириш, қурилма сифат даражасини текшириш ва стандартларга мослаштириш, савдо нуқталарига етказиб бериш, сотувчилар учун мотивация, реклама бюджети, сотишдан кейинги хизмат ва бошқалар. Буларнинг барчаси пулни талаб қилади, натижада маҳсулот таннархига таъсир қилади.
Aгар сиз таққосланадиган хусусиятларга эга бўлган смартфон учун рақобатчилар сўраганига қараганда бир оз камроқ (бир неча фоиз) пул тўласангиз, унда сиз бренд нархи учун тўланадиган маблағни тежашингиз мумкин.
Aгар фарқ ўнлаб фоизларда фарқ қилса, ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи муҳимроқ нарсага тежаган бўлиши мумкин. Масалан сервис хизмати ёки ишлатилган эхтиёт қисмларининг тежалиши ва бошқалар. Эҳтимол, арзон аналог бир ярим баравар кам ишлайди ёки унинг ичида заряд олаётганда кучланиш узилишларига жавоб берадиган муҳим элементлар йўқ ёки у заиф WI-FI модулига эга, ёки нуқсонли хотира ўрнатилган. Буларнинг барчаси махсулотнинг қанчалик арзонлигига боғлиқ.
#ҳақиқат #афсона
Post #384
5.84K