TGViewer
GSM GURUS F.A.Q GSM GURUS F.A.Q @gsmgurus_faq · 2.02K subscribers
Post #879 6.59K
​Смартфонларда SOS режими нима ва ундан қандай фойдаланилади?

Инсон ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин бўлган турли хил вазиятлар мавжуд. Бу соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўладими ёки ташқи таҳдидлар.
Фавқулодда вазият ҳақида яқинларингизни қандай хабардор қилиш ва уларни ёрдамга чақириш мумкин?

Смартфонлардаги SOS режими - фавқулодда вазиятга тушиб қолганингизда, олдиндан танланган контактларингизга автоматик равишда тезкор хабар (SMS, MMS) жўнатади.

Хабарда сизнинг тахминий жойлашувингиз ва ҳудуднинг тавсифи, атрофингиздаги одамлар ҳақида маълумотлар ҳам бўлиши мумкин. Фақат, фавқулодда вазият хабарини олувчиларни олдиндан танлаш кераклигини унутманг.
*Бу функция орқали юборилган SOS хабарларининг аниқ ва ўз вақтида етиб бориши тармоқ ва геолокация функциясининг ҳолати, фавқулодда контактларингиз ишлатадиган қурилма ҳамда улар жойлашган жой каби бир қатор омилларга боғлиқдир.

1. SOS режимини олдиндан созлаш учун, тизим созламаларига кириб юқоридаги қидирув қисмига SOS калит сўзини ёзинг ва керакли бўлимни танланг.
2. Фавқулодда хабарлар жўнатишни фаоллаштириб, хабар олувчи контактини қўшинг.

Samsung Galaxy смартфонлари фойдаланувчиларида, хабарга расм ва аудио ёзув бириктириш имконияти ҳам мавжуд. Яъни, жойлашув маълумотларига қўшимча смартфон олд ва орқа камералари орқали олинган расмлар ва 5-сонияли аудио ёзувни бириктириш мумкин.
Huawei смартфонлари фойдаланувчилари хабарга қўшимча ўзлари ҳақидаги тиббиёт картасини кўрсатишлари мумкин (исм, манзил, қон гуруҳи, аллергиялар, касаллиги).
Xiaomi смартфонлари фойдаланувчиларида хабарга қўшимча, охирги бир соатдаги қўнғироқлар тарихини бириктириш имконияти мавжуд.

Фавқулодда вазиятда контактларга SOS хабарини юбориш учун, қувват(ёқиш) тугмасини 5 марта (Samsung смартфонларида 3 марта) тез-тез босинг.
Ушбу режим экран пароли ўрнатилган ҳолатда ҳам ишлайди.

#маълумот

@gsmgurus_FAQ
More from @gsmgurus_faq
  1. Jan 9, 2023​Telegram Premium обунасини арзонроқ нархда тўлаш тугади Telegram Premium обунасини Google…
  2. Jan 9, 2023​Об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантиришларни билдиришномалар панелида қандай кўриш мумкин? О…
  3. Jan 6, 2023Post #1307
  4. Jan 6, 2023Post #1306
  5. Sep 16, 2022Post #1305
  6. Sep 16, 2022​Android дан кўчирилган iPhone 14 Pro смартфонининг Топ-5 "инновациялари" Ўтган ҳафта Appl…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →