Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг маркетинг ҳийлалари
Смартфонлар бозоридаги рақобатнинг юқорилиги, ишлаб чиқарувчи компаниялар мижозларнинг эътиборини ўзига қаратиш учун рекламанинг турли хил усулларидан фойдаланишади.
Лекин, маркетинг ҳийласи деб оддийроқ номланган қуйидаги усулларни қандай номлашни ўзингиз ҳал қилинг.
- Қалбаки фотосурат
Энг кенг тарқалган усуллардан бири, профессионал фотоаппаратда олинган фотосуратларни смартфонда олинган деб даъво қилиниши.
- Benchmark (қурилманинг иш тезлигини баҳолаш ва таққослаш) иловаларини алдаш
Тез-тез ҳар хил смартфонларнинг бенчмарк иловаларидаги (AnTuTu, PCMark) рўйхатини ва юқори балларига кўзингиз тушган бўлса керак.
Синтетик тестлардаги баҳолаш, смартфоннинг одатий фойдаланиш жараёнидаги тезлигини баҳолаш эмас. Лекин шундай бўлсада айрим фойдаланувчилар ушбу тестларга ишонишади.
Муаммо шундаки, смартфон ишлаб чиқарувчилари benchmark иловаси ишга туширилганлигини аниқлаб, вақтинча махсус "кучайтирилган" режимга ўта оладилар.
Қизиқ, интернет тезлигини ўлчаш сайтларини (серверлари) ҳам аниқлаб, махсус режимни қўллаш мумкинмикан?
- Тез ва қисқа муддатда миллионлаб сотувлар
Маълум бир смартфон сотувнинг илк кунидаёқ 60 секундда сотиб тугатилгани ва компания бундай бир неча миллион доллар фойда қилганлиги ҳақидаги хабарлар. Айтайлик, 1000 долларлик смарфтондан 1000 дона сотилса ҳам миллион доллар бўлади. Хитой, Ҳиндистон каби аҳоли сони миллиарддан ошадиган давлатлар учун 1000-2000 дона смартфонни қанча муддатда сотиш мумкин?
- Номи ўзгартирилган "янги" смартфонлар
Масалан, бирор давлатда яхши сотилмаган смартфонни янгича номлаб бошқа давлатларда сотилиши.
Кўпинча тизимни янгироқ версияси ўрнатилиб инновацион янги смартфон кўринишида "қайта туғилади".
Сиз қайси усулларни биласиз? Изоҳда ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот: Нима учун смартфонда 108 мегапикселли камерага зарурият йўқ.
#маълумот
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gsmgurus_FAQ
Post #793
7.18K