Нима учун смартфонда 108 мегапикселли камерага зарурият йўқ.
2019 йилда смартфонлар бозоридаги бир нечта йирик иштирокчилар, шу жумладан Apple, Samsung ва Google ҳам ўзларининг флагман (энг зўр) қурилмаларида 12 мегапикселли камералардан фойдаланадилар. Лекин, 40 мегапикселли матрицалар ҳам кўп йиллардан бери мавжуд.
Яқинда Xiaomi компанияси 108 мегапикселга ўтишни эълон қилди (Mi Note 10). Аммо нега ушбу кўрсаткич ва бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилари камераларидаги кўрсаткич ўртасида катта тафовут бор? Ва нима учун 108 мегапикселли камера яқин келажакда сизга наф келтирмайди?
Қисқача тушунтириб ўтамиз.
Кўпроқ пиксел = Кўпроқ маълумот дегани.
Матрицанинг ўлчамлари қанчалик юқори бўлса, қайта ишлаш учун маълумотлар шунчалик кўп бўлади, бу эса смартфон таркибий қисмларига кўпроқ юк тушишига ва батареянинг ишлаш муддатини қисқартирилишига олиб келади.
Бу, айниқса, смартфонингизда жуда кўп расм ва видеоларни ёзиб олганда кузатилади. Юқори ўлчамлар нафақат кўпроқ ишлов бериш кучини, балки кўпроқ хотирани талаб қилади. Агар сизда кенг сиғимли хотира картаси бўлмаса, смартфонингизда жой етмаслиги ва кераксиз файлларни доимий ўчириб туриш муаммоси юзага келади.
108 мегапикселли камера билан олинган фото ва видеоларни томоша қилиш учун зарурият ва воситанинг йўқлиги.
Бу эса яна бир далил: Юқори ўлчамдаги расмлардан тўлиқ баҳраманд бўлиш учун уни юқори сифатли телевизорда кўриш учун юклаб олишингиз керак. Кўпчилигимиз расм ва видеоларни кўришда смартфондан фойдаланамиз. Айтганча, замонавий смартфонларда асосан Ultra HD экран ўлчамлари қўлланилади, улар учун 12 мегапикселли камерада олинган тасвирлар етарли даражада.
Ўлчамлар (разрешение) энг асосийси эмас.
Матрицадаги пикселлар сони суратга олишни яхшироқ қилмайди. Аслида, тасвир сифати пиксел ўлчамига, диафрагма, стабилизация функциялари ва тасвирни қайта ишлаш дастурлари алгоритмларига боғлиқ.
Замонавий смартфонлар ичида мегапиксели кам бўлсада, фотосуратлар сифати жихатидан юқори ўринларда турган, Google Pixel 4 XL смартфони камераси асосан дастурий таъминотни ривожлантириш ҳисобидан шу натижага эришган.
Қуйидаги видеода 12 мегапикселли матрица ўрнатилган Google Pixel 4 XL ва 108 мегапикселли Xiaomi Mi Note 10 смартфонлари камераларида олинган фотосуратлар таққосланганини кўришингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=8aEcYCmhI1o
Сиз нима деб ўйлайсиз? Сизга 108 мегапикселли камера керакми ёки бу маркетинг ҳийласими? Бу ҳақида комментарии шаклида ёзиб қолдиринг.
#маълумот
Post #467
6.88K
- 👍 2