TGViewer
GSM GURUS F.A.Q GSM GURUS F.A.Q @gsmgurus_faq · 2.02K subscribers
Post #653 5.93K
​Нима учун телефонни қайта ишга тушириш (перезагрузка) умумий муаммоларни ҳал қилади?

Смартфонда муаммолар юзага келганда, мутахассислар сиздан биринчи бўлиб: "Аппаратни ўчириб ёқдизми?" деб сўрашади. Чунки, бу кўп муаммоларни ҳал қилишнинг биринчи қадамидир ёки ҳеч бўлмаганда телефонингизни барқарор ишлашига сабаб бўлади. Лекин нима учун?

Қайта ишга тушириш (перезагрузка) бу - ишлаб турган барча иловаларни автоматик равишда ёпиш ва жараёнларни тўхтатиш. Келинг, "вақти-вақти билан смартфонингизни қайта ишга туширишингиз керакми?", деган саволга жавоб излаб кўрайлик.

Смартфон бу - бошқарув тизими билан жиҳозланган ақлли телефон. Ҳар қандай фон режимида (яъни илова асосий ойнасини очмасангиз ҳам доимий ишлаб турадиган) ишлаб турган иловалар қурилма тезкор хотирасида (оператив) доимий сақланмайди. Агар вазият талаб қилса, янги ишга туширилаётган иловалар учун жой автоматик равишда бўшатилади.

Лекин, ҳар доим ҳам айрим иловалар бутунлай ёпилмасдан тезкор хотирада қолиши ва янги иловалар учун камроқ хотирани қолдириши мумкин. Бу ҳолатда операцион тизим янги иловалар учун тезкор хотирада жой бўшатишга киришади ва бу бир оз вақтни талаб қилади. Ушбу жараён маълум муддат смартфоннинг секин ишлашига сабабчи бўлади.

Қайта ишга тушириш (перезагрузка) ёрдам берадими?
Аслида, ҳаммаси жуда оддий: телефонингизни ўчириб ёқганингизда (перезагрузка), тезкор хотирадаги барча нарсалар тозаланади. Илгари ишга туширилган иловаларнинг барча қисмлари тозаланади ва барча очиқ турган иловалар ёпилади.

Интернетдаги айрим манбалар перезагрузка смартфон учун фойдасиз ёки зарарли ҳам деб фикр билдиришган, Лекин ҳозирги смартфонларнинг деярли ҳаммасида ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган "режали автоматик ўчириб ёқиш" имконияти ўрнатилган. Тизимни, ишлаб чиқарувчидан кўра ким яхшироқ билиши мумкин?

Шахсан ўзим, смартфонимда ҳеч қандай муаммолар кузатилмаса ҳам, бир ҳафтада бир ўчириб ёқаман. Фақат эсда тутинг, агарда экран блокида қўл изи (отпечатка) , юз билан очиш (распознавание лица) каби блок турлари ўрнатилган бўлса, смартфон ўчиб ёнгандан сўнг асосий паролни тасдиқлашизни талаб қилади (қўшимча маълумот: https://t.me/gsmgurus_FAQ/139).

Гуруҳимизда (https://t.me/joinchat/BOJCYVHrXlMzdHVqAd1FwQ) берилаётган саволларнинг аксариятининг ечими ҳам смартфонни оддий ўчириб ёқиш.

#маълумот
More from @gsmgurus_faq
  1. Jan 9, 2023​Telegram Premium обунасини арзонроқ нархда тўлаш тугади Telegram Premium обунасини Google…
  2. Jan 9, 2023​Об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантиришларни билдиришномалар панелида қандай кўриш мумкин? О…
  3. Jan 6, 2023Post #1307
  4. Jan 6, 2023Post #1306
  5. Sep 16, 2022Post #1305
  6. Sep 16, 2022​Android дан кўчирилган iPhone 14 Pro смартфонининг Топ-5 "инновациялари" Ўтган ҳафта Appl…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →