Афсона: Оператив (тезкор) хотира қанча кўп бўлса, смартфон шунча тезроқ ишлайди
Хақиқат: Бу афсона фақат қисман ҳақиқатдир. Кўпроқ оператив хотира 3D графика ўйинлар ва видеони қайта ишлаш дастурлари учун талаб қилинади. 6 ва 8 Гб тезкор хотирага эга смартфонлар, шубҳасиз, унумлироқ кўринади ва баъзилар буни "захира" зарар қилмайди деб тушунишади. Аммо Сизнинг смартфонингизда асосий дастурлар интернет, ижтимоий тармоқлар ва "енгил" ўйинлар бўлса 4 Гб оператив хотира хам етиб ортади. Каналимизда олдин ёзганимиздек тизим керак бўлганда ишлатилмаётган дастурларни "ёпиб", тезкор хотирани бўшатиш имкониятига эга.
Бошқа маълумотларни #ҳақиқат #афсона хештеглари орқали билиб олинг.
Post #361
6.51K
