Смартфон экрани синиб қолди. Ойнаси ёки экранини алмаштириш ўртасидаги фарқ нима?
Смартфон экранининг синиб қолиши энг ёқимсиз ҳолатлардан биридир. Қаттиқроқ тушиб кетиши, смартфон нархининг учдан бир (баъзида ундан ҳам кўпроқ) қисмини ташкил қиладиган таъмирлашга айланиши мумкин.
Кўпинча таъмирлаш марказларида (устахона) синган экраннинг фақат ойна қисмини ёки тўлиқ экранини алмаштиришни таклиф қилишади. Табиийки, мижозда савол туғилади: Иккаласини нима фарқи бор?
Ойна (тачскрин) ва дисплейнинг ўзи одатда экран деб аталадиган умумий механизмнинг иккита таркибий қисмидир. Дисплей матрицаси тасвирни узатиш учун жавобгар. Фойдаланувчининг бармоқ билан бошқарувига жавоб бериши учун смартфон дисплейининг юқори қисмига сенсорли ойна ўрнатилади ва у босилганда сигналларни дисплейга узатади. Шу сабаб дисплей ва ойна турли хил вазифаларни бажаради.
Замонавий смартфонларда ойна дисплейга ёпиштирилган бўлади ва махсус ускуналарсиз уларни осонгина ажратишнинг иложи йўқ. Бу вазифани юқори сифатда бажаришни фақат заводда ёки завод шароитида амалга ошириш мумкин. Бироқ, изланувчан усталар оддийроқ ускуналар ёрдамида ҳам ушбу вазифани бажаришни амаллашади.
Лекин иш қанчалик яхши бажарилмасин, завод шароитлари йўқлиги сабабли қисмлардан бирини алмаштириш кичик нуқсонларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин (экран четларидан нур чиқиб туриши, чанг зарралари кириб қолиши).
Агарда мижоз учун таъмирлашда сифат эмас, балки нарх муҳимроқ бўлса, смартфонда ойна алмаштириш вариантини танлаш мумкин. Ойна алмаштириш нархи экранга нисбатан 2,3 баробар арзонроқ (айниқса OLED туридаги экранларда).
Смартфонлар учун таъмирлаш, батарея алмаштириш ва дастурий хизматлар: @gsmgurus_FAQ_shop/ (Манзил: Тошкент шаҳри, "Малика" бозори)
#маълумот
Post #1176
6.04K