IPS ёки AMOLED қайси дисплей тури смартфонлар учун яхшироқ?
Ушбу мавзудаги бахслар ҳали ҳанузгача смартфон фойдаланувчилари ўртасида ўз жавобини топмаган.
Афсуски мутлақ ғолибни аниқлаш ҳозирча мушкул. Чунки ҳам AMOLED, ҳам IPS ўзларининг афзалликлари, камчиликлари ва хусусиятларига эга.
Бугунги кунда Samsung компанияси смартфонларининг аксариятида AMOLED туридаги экранлар ўрнатилган. Super ва Dynamic AMOLED ҳам AMOLED технологияси асосида яратилган бўлиб, кўпроқ маркетинг мақсадида, ушбу қўшимчалар қўшилган.
Қуйида AMOLED ва IPS экранли смартфонни танлашда сиз билишингиз керак бўлган асосий маълумотларни келтириб ўтамиз:
- Қувват сарфи. AMOLED дисплейнинг ҳар бир пиксели ўзини ёритгани сабабли, AMOLED дисплейлар одатда тежамкор бўлади, бу эса смартфоннинг батарея қувватига сезиларли таъсир қилади. Шу билан бирга, AMOLED дисплейининг энергия сарфи даражаси қора рангдан фойдаланганда анча тежалади, буни айниқса қора темалар ёки "тунги режим" да яққол сезиш мумкин. IPS ҳар доим бир хил қувватни истеъмол қилади.
- Рангни кўрсатиш. AMOLED дисплей IPS га қараганда кенгроқ ранг гаммасини кўрсатишга қодир. Super IPS матрицаси билан таққослаганда, AMOLED дисплейнинг рангли гаммаси 32% катта. Баъзи бир фойдаланувчилар учун бундай ранг схемаси реал кўринмаслиги мумкин, аммо шунинг учун бу устунлик шартли ҳисобланади.
- Жавоб вақти. Дизайни туфайли AMOLED дисплей тасвирнинг ўзгаришига жуда тез жавоб бера олади. Унинг жавоб вақти тахминан 0.01 мс, IPS экрани 1 мс ёки ундан кўпроқ вақт ичида жавоб беради.
- Кўриш бурчаклари. AMOLED дисплей ҳар қандай кўриш бурчагида тенг даражада яхши кўринади. AMOLED вертикал ва горизонтал равишда 180 даража бўлган тўлиқ кўриш бурчакларига эга. IPS да бу хусусият бироз камтарроқ, унинг кўриш бурчаги 178 даражага етади.
- Экран қалинлиги. LED ёритгичи қатлами йўқлиги сабабли AMOLED экран IPS га қараганда сезиларли даражада ингичка.
- Контраст. AMOLED дисплейи юқори контрастни таъминлайди.
- Қора ранг. AMOLED дисплейнинг қора пикселлари умуман ҳеч қандай ёруғлик чиқармайди, бу сизга ҳақиқатан ҳам қора рангни олиш имконини беради ва IPS даги каби қуюқ кулранг эмас.
- Нархи. AMOLED - бу замонавийроқ технология, шунинг учун уни ишлаб чиқариш қиймати IPS га қараганда анча юқори.
- Ишончлилик. AMOLED дисплейининг ўзига хос хусусиятларидан бири, у шикастланишга нисбатан анча сезгир. Бундай экранга озроқ зарар етказилиши, уни бутунлай ўчириб қўйиши ҳам мумкин.
Ушбу мавзуга оид яна қўшимча маълумотларни каналимизда кузатиб боринг.
#маълумот #Amoled #IPS
Post #451
7.35K