TGViewer
GSM GURUS F.A.Q GSM GURUS F.A.Q @gsmgurus_faq · 2.02K subscribers
Post #1030 7.27K
​LG смартфонлари ва компания ҳақида шахсий фикрим

Яқинда бир қатор интернет сайтларда, "LG компанияси смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича бизнесини зиён кўраётгани сабабли ёпмоқчи" деган хабарлар тарқалди.
Маълумот берилишича, LG нинг мобил бизнеси 2015 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб, деярли 6 йил давомида зарар билан (4,5 миллиард доллар) ишлаган.

LG смартфонлари фойдаланувчиси ва сервис хизматлари кўрсатиш (таъмирлаш ва дастурий таъминот) соҳаси вакили сифатида, баъзи фикрларим билан бўлишмоқчиман.

2001 йилдан мобил телефонлар ишлаб чиқаришни бошлаган LG компаниясининг энг биринчи Android смартфони — P500 Optimus One 2011 йилда дунё бўйлаб 50 миллион дона сотилган эди.
2011 йилнинг ўзида LG компанияси дунёда биринчи икки ядроли P990 Optimus 2X ва 3D экранли Optimus 3D смартфонларини ишлаб чиқарган.
Ўзим фойдаланган ва компанияни 2013-2014 йиллардаги энг омадли смартфонлари LG Optimus G, G2 аксарият юртдошларимизга ҳам таниш бўлса керак.

Юқоридаги маълумотлардан ҳам англаш мумкинки, LG компанияси, смартфонлар бозорида етакчилардан бири бўлишга ўз тажрибаси ва инновациялари билан лойиқ эди.

Лекин, менинг назаримда, айнан 2014 йилда LG G3 флагман смартфонида ўрнатилган Qualcomm Snapdragon 801 процессори билан боғлиқ нуқсон компаниянинг муаммоларига бош сабабчи бўлди.
2015 йилнинг техник имкониятлари ва дизайни жиҳатидан энг яхши смартфонлари, LG G4 ва V10 флагман смартфонларида ўрнатилган Qualcomm Snapdragon 808 процессори билан боғлиқ навбатдаги нуқсон, компаниянинг энг катта муаммосига айланди.
Процессор билан боғлиқ нуқсон, смартфонни ўз-ўзидан қайта ишга тушишига (перезагрузка) ёки умуман ўчиб қолишига сабабчи бўлди ва бу ҳолат компания томонидан ишлаб чиқаришдаги нуқсон (заводской брак) деб тан олинди. (Смартфоннинг платаси текинга алмаштириб берилди)

LG компанияси 2016 йилдан вазиятни қўлга олиб, оммавий нуқсон кузатилмаган сифатли смартфонларни ишлаб чиқаришни бошлади. Афсуски энди кеч бўлганди, бир томондан Хитой компанияларининг ҳамёнбоп смартфонлари, иккинчи томондан мижозларнинг LG брендига ишончи, LG смартфонлари ўз мавқеини йўқотишига сабаб бўлди.

Хўш, энди LG компанияси смартфонлар ишлаб чиқармайдими?
Ўйлашимча, LG ўз номидан смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатмайди, фақат олдингидек бошқаларга ўхшамайдиган инновацион қурилмалар ўрнига, ODM шартномасига асосланган бошқа компаниялар маҳсулотини LG бренди остида кўрамиз (Xiaomi смартфонларининг 75% ODM шартномаси асосида ишлаб чиқарилади).

Савол: LG смартфонларидан фойдаланиб кўрганмисиз ва бошқа компаниялар маҳсулоти билан таққослаганда нима афзаллик ва камчиликлари бор?

#маълумот
____
Ушбу каналда (@gsmgurus_FAQ_shop) Кореядан олиб келинган турли хил LG смартфонларини харид қилишингиз мумкин. Масалан LG G7 флагман смартфони нархи 1 793 500сўм.
  • 👍 1
More from @gsmgurus_faq
  1. Jan 9, 2023​Telegram Premium обунасини арзонроқ нархда тўлаш тугади Telegram Premium обунасини Google…
  2. Jan 9, 2023​Об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантиришларни билдиришномалар панелида қандай кўриш мумкин? О…
  3. Jan 6, 2023Post #1307
  4. Jan 6, 2023Post #1306
  5. Sep 16, 2022Post #1305
  6. Sep 16, 2022​Android дан кўчирилган iPhone 14 Pro смартфонининг Топ-5 "инновациялари" Ўтган ҳафта Appl…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →