TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
163K
Photos
24.4K
Videos
27.5K
Links
36.6K

Showing posts older than #68910 · Back to latest

Older Posts 18 shown
Post #68908 63K
🇷🇺🇺🇦 Россия кечаси Одесса портидаги 2 та юк кемасига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги Киевда Парковий ва Бимобайл маълумотларни қайта ишлаш марказлари ҳамда FP-5 Flamingo ракеталари склади яна бир бор нишонга олинганини даъво қилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 266
  • 👎 103
  • ❤ 61
  • 👏 8
  • 😡 6
  • 🔥 2
  • 🎉 1
Post #68907 63.3K
🇺🇦🇷🇺🇧🇾 Тунда Украина учувчисиз учиш аппаратлари Беларус ва Россия чегарасидаги халқаро ўтказиш пунктига ҳужум қилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 😡 279
  • 👍 182
  • ❤ 30
  • 👎 26
  • 😁 11
  • 👏 8
  • 🔥 1
Post #68906 62.5K
🇹🇷 Турк лираси янги тарихий минимумга тушиб, бир доллар учун 49 лирага етди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 243
  • 😱 86
  • 👎 30
  • 🔥 19
  • ❤ 18
  • 😁 12
  • 😡 4
Post #68905 64.3K
🇷🇺🇺🇦 Бугун эрталаб Россия кучлари Киевдаги Дарница фармацевтика компаниясининг заводига яна бир бор зарба берди.

Дарница дори-дармонлар, хусусан, юрак-қон томир ва неврологик касалликларни даволаш учун, шунингдек, оғриқ қолдирувчи воситалар ишлаб чиқаради. Компаниянинг портфелига тахминан 200 та бренд киради ва унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 670 миллион донагача дори-дармон ишлаб чиқариш имконини беради.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 370
  • 👍 196
  • 🤬 70
  • ❤ 60
  • 😱 12
  • 🔥 8
  • 👏 5
Post #68904 62.5K
🇮🇷 Аҳолига бошланғич ҳарбий тайёргарликни ўтказиш бўйича кенг кўламли ҳукумат дастури доирасида эронлик аёлларнинг жанговар қуроллардан фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказаётгани тасвирланган лавҳа.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 642
  • 🔥 71
  • ❤ 45
  • 👏 38
  • 😢 14
  • 😁 13
  • 👎 10
Post #68903 64.2K
🇷🇺🇺🇦 Россия Украина ҳудудига қарши "Орешник" ракета тизимидан фойдаланиш эҳтимоли туфайли Капустин Яр синов майдончаси устидаги ҳаво майдонини ёпмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 399
  • 👎 87
  • ❤ 42
  • 🤬 26
  • 🎉 5
  • 👏 4
  • 😢 3
Post #68902 65.5K
🇾🇪🇸🇦 Саудия Арабистони назоратидаги Яман ҳукумати ҳусийларнинг ҳужумини қайтариш учун умумий сафарбарлик эълон қилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 441
  • 👍 88
  • 🤣 76
  • ❤ 18
  • 😁 14
  • 😱 8
  • 😨 3
Post #68901 66.1K
🇮🇷🇺🇸 ИИҚК "Америкага ўлим" шиори маъносини тушунтирди

"Биз “Америкага ўлим” деганимизда, қотиллик, талончилик ва қон тўкиш сиёсатининг барҳам топишини, шунингдек, бундай ғояларга амал қилувчиларнинг заволини назарда тутамиз.

Уларнинг ИИҚКни террорчилик ташкилоти деб ҳисоблашларига сабаб шуки, ИИҚК Эрон ва минтақанинг талон-тарож қилинишига тўсиқ бўлиб турибди",
— дея баён қилди Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси вакили.

Батафсил Gorizontда...
  • 👏 649
  • 👍 196
  • 💯 102
  • ❤ 85
  • 🤣 12
  • 👎 8
  • 🔥 6
Post #68900 65.9K
🇷🇺 Бизга Жириновский етишмаяпти, айниқса ҳозир — Путин

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 548
  • 👍 269
  • 💯 69
  • ❤ 25
  • 👎 23
  • 😁 21
  • 🤬 14
Post #68898 65.9K
🇨🇳🇹🇲 Туркманистон Қуролли кучлари Хитойдан камида саккизта FK-2000 зенит-ракета ва артиллерия мажмуасини харид қилди ва шу тариқа аввалроқ сотиб олинган FM-90, КС-1А ҳамда FD-2000 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сафига яна бирини қўшди.

Ушбу тизимлар 27-cентабр куни Ашхободда мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган ҳарбий парад чоғида намойиш этилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👏 275
  • 👍 80
  • ❤ 74
  • 😁 30
  • 🤔 30
  • 👎 17
  • 🗿 6
Post #68897 64.5K
🇺🇦🇷🇺 Россия 2027 йилда уруш учун 202 млрд доллар сарфлайди. Бу режалаштирилганидан 27 фоизга кўп - Reuters

Россиянинг 2025 йилда қабул қилинган кейинги уч йиллик бюджетида 2027 йилда мудофаа учун 13,5 триллион рубл (160 млрд доллар) сарфлаш режалаштирилган эди. Энди харажатлар 3,6 триллион рублга ёки 27 фоизга ошади. Шу тариқа, Россия 2027 йилда ҳарбий соҳа учун 17,1 триллион рубл (202 млрд доллар) сарфлашни режалаштирмоқда.

Reuters маълумотларига кўра, кейинги уч йил ичида миллий мудофаа учун умумий харажатлар 50 триллион рублни (қарийб 600 млрд доллар) ташкил этади.

Россиянинг 2025 йилги бюджетида уруш учун 13,5 триллион рубл ажратилган эди. Ўша пайтда бу рекорд кўрсаткич бўлган. 2026 йилги бюджетда мудофаа харажатлари 12,93 триллион рубл даражасида белгиланган эди.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 154
  • 🤣 67
  • 🤬 42
  • 👌 24
  • 🍾 12
  • 😁 11
  • 🗿 7
Post #68896 67.1K
🇺🇿 Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 479
  • 🔥 312
  • ❤ 297
  • ❤‍🔥 251
  • 😁 109
  • 👏 14
  • 👌 3
Post #68895 64.7K
Bu kanalda reklama joylashtirmoqchimisiz?

🚀 Reklama joylashtirishni Blogix orqali buyurtma qilishingiz mumkin — qulay narxlar, joylashtirish kafolati va pul o‘tkazmasi orqali ishlash imkoniyati.

✍️ Platformada yuzlab boshqa Telegram-kanallar, Instagram va YouTube sahifalari ham mavjud.

🖥 blogix.uz
📱 @blogix_uz_sales
  • ❤ 18
  • 👎 11
  • 🤣 4
  • 👍 1
Post #68894 65.4K
🇰🇷 Жанубий Кореяда робот-ўргимчак пайвандлаш ишларига жалб қилинди

Daedong Robotics компанияси яратган робот иш жойига мустақил етиб боради, пол, девор ва шифт бўйлаб ҳаракатлана олади ҳамда инсон учун кириш қийин бўлган жойларда пайвандлаш ишларини бажаради.

Робот 30 кг гача юкни ташиши мумкин. Ҳозирда у Жанубий Кореядаги кемасозлик корхоналарида ишламоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 270
  • ❤ 58
  • 👎 19
  • 🤔 9
  • 🤣 4
  • 💯 2
Post #68893 64.1K
🇱🇰🇸🇦 Саудия Арабистонида дин ҳақидаги пости учун Шри-Ланка фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Саудияга мигрант бўлиб келган Шри-Ланка фуқароси Сивараса Аножан Facebook’да Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбар ҳақида ҳақоратли пост қолдирган. Дастлаб суд уни 5 йил қамоқ ва 3 миллион Саудия риёли жаримага ҳукм қилган.

Бироқ прокуратура жазони оғирлаштиришни сўраб апелляция берган. Натижада апелляция суди жазони ўлим жазосига ўзгартирган. Шри-Ланка ҳукумати ҳозир иш бўйича дипломатик чоралар ва афв сўраш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 879
  • 👏 437
  • 👍 256
  • 👎 38
  • 🤬 32
  • 🔥 10
  • 🎉 8
Post #68892 64.6K
Gorizont 🇰🇿🇺🇿🇮🇱 Исроил Марказий Осиёда таъсирини кенгайтирмоқда. Ўзбекистон Қозоғистондан кейинги муҳим нуқтага айланиши мумкин — The New Arab. Исроил учун Ўзбекистон катта бозор, минерал ресурслар ва минтақадаги стратегик жойлашуви билан қизиқ. 2025 йилнинг биринчи…
🇺🇿🇮🇱 Нега Исроил Ўзбекистонга қизиқиб қолди?

— Ўзбекистон миси керак. Биз йилига қарийб 150 минг тонна мис ишлаб чиқаряпмиз. 2030 йилгача бу кўрсаткич 500 минг тоннага етиши кepaк. Исроил ҳам ўзбек мисининг йирикроқ харидорига айланяпти: 2025 йилнинг биринчи ярмида экспорт $7 млнга етган — бир йил аввалга нисбатан қарийб 2 баравар кўп. Туркия Исроилга экспортни тўхтатгач, ўзбек миси бу бўшлиқни қисман тўлдирган.

— Алоқалар анча олдин бошланган. 2021 йилда Ўзбекистон АҚШ, Исроил ва БАА тузган Abraham Fund’га $50 млнгача маблағ ажратиш мажбуриятини олган.

— Дипломатик алоқалар ҳам фаоллашган. 2025 йил октябрда Исроил Кнессети спикери Тошкентга келган.

— Эронга яқин жойлашганмиз. Исроил Эроннинг шимолидаги Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий, технологик ва хавфсизлик алоқаларини кучайтиряпти. The New Arab талқинича, Ўзбекистон билан яқинлашув ҳам Теҳрон атрофида янги ҳамкорлар тармоғини шакллантириш имконини беради.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 1.5K
  • 👎 394
  • ❤ 115
  • 😡 52
  • 👍 22
  • 🤔 19
  • 👏 7
Post #68891 63.4K
🇰🇿🇺🇿🇮🇱 Исроил Марказий Осиёда таъсирини кенгайтирмоқда. Ўзбекистон Қозоғистондан кейинги муҳим нуқтага айланиши мумкин — The New Arab.

Исроил учун Ўзбекистон катта бозор, минерал ресурслар ва минтақадаги стратегик жойлашуви билан қизиқ. 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Исроилга мис экспорти қарийб икки баравар ошган, деб ёзмоқда араб нашри.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 1.6K
  • 👎 419
  • 😡 61
  • ❤ 56
  • 👍 27
  • 🤯 9
  • 🗿 8
Post #68890 66.2K
🇷🇺 Путин йил бошидан бери Россия армияси сонини тўртинчи марта оширди

Мамлакат Қуролли Кучларининг штат сони 2 441 630 нафарга етказилди. Шундан 1 550 500 нафари ҳарбий хизматчилардир. 2026 йил бошидан бери Россия армиясининг штат сони тўртинчи марта оширилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 👌 177
  • 👎 101
  • 🤬 67
  • 👍 47
  • ❤ 45
  • 😁 31
  • 🎉 1
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →