TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
163K
Photos
24.4K
Videos
27.5K
Links
36.6K

Showing posts older than #68890 · Back to latest

Older Posts 19 shown
Post #68889 67.6K
🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Герань-5 дрони Украинанинг Полша билан чегарасидаги “Ягодин” ўтказиш пункти яқинига зарба берди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 461
  • 👎 123
  • ❤ 107
  • 🤬 33
  • 👏 10
  • 😱 10
  • 🔥 4
Post #68888 66.4K
🇺🇿🇹🇷🇦🇿 Озарбайжон мезбонлик қилаётган, Ўзбекистон ва Туркия ҳарбийлари иштирокида ўтказилаётган “Бирлик кучи-2026” ҳарбий машғулотлари давом этмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 🔥 406
  • 👍 206
  • ❤ 53
  • 👎 20
  • 👏 14
  • 🎉 6
  • 😢 1
Post #68887 65.7K
🇺🇸 Cунъий интеллект атрофидаги баҳслар Оқ уйга етиб келди: Трамп Anthropic раҳбари билан учрашди

Оқ уй маъмурияти СИ хавфлари борасидаги хавотирлар фонида технология раҳбарлари билан учрашувларга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда.

Президент Трамп Anthropic (Claude AI) компаниясининг ҳаммуассиси ва бош директори Дарио Амодей билан хусусий кечки овқат уюштирди. Трамп олдинроқ Амодейнинг сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга чақириқларни рад қилганди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 82
  • ❤ 52
  • 😁 29
  • 👎 12
  • 🤔 7
  • 🥰 1
  • 🤯 1
Post #68886 63.2K

Forwarded from Ўйлашимча?

Сизгача — на Ҳофиз, на Саъдий, на Навоий, Машраблар бу қўтир дунёни тузатиша олмаган, сиз ҳам қанчалик таъмирламанг, бу норасо дунёни тузата олмайсиз.

©️Ғайбулло ас-Салом

@o'ylashimcha
  • 💯 478
  • 🔥 51
  • ❤ 46
  • 👎 27
  • 😁 11
  • 🤔 11
  • 😢 6
Post #68885 65.3K
🇨🇳🇨🇺 Хитой ташқи босим фонида Кубани қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди

«Халқаро вазият қандай ўзгаришидан қатъи назар, Хитой Кубани унинг миллий шароитларига мос социалистик тараққиёт йўлини танлашда, шунингдек, миллий суверенитетини ҳимоя қилиш ва ташқи аралашувга қарши туришда қатъий қўллаб-қувватлайди», — деди Хитой ТИВ вакили.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 959
  • ❤ 83
  • 👏 44
  • 😁 21
  • 🤬 16
  • 👎 12
  • 🎉 7
Post #68884 64.6K
🇮🇷🇺🇸 Эрон ракетаcи америкалик денгиз пиёдаларини олиб кетаётган кемага зарба берган: ярадорлар бор

14 сентябрь куни Ҳурмуз бўғозида Эрон қанотли ракетаси америкалик денгиз пиёдаларини олиб кетаётган кемани урган. Ҳужум оқибатида АҚШ Денгиз пиёда корпусининг 8 нафар ҳарбий хизматчиси яраланган. Бу ҳақда Пентагон ҳодисани жамоатчиликка ошкор қилмаганини таъкидлаган NBC News хабар берди.

Маълумотларга кўра, зарба АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар кемасига эмас, балки эҳтимол АҚШ ҳарбийлари ижарага олган тижорий кемага берилган. Барча жабрланган ҳарбийлар ёнғин маҳсулотларидан заҳарланган ва контузия олган, аммо даволаниб, хизматга қайтган. Жароҳатлар ҳақидаги маълумотлар ҳодисадан 10 кун ўтиб Пентагоннинг расмий йўқотишлар реестрига киритилган.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 587
  • ❤ 99
  • 👏 34
  • 🔥 23
  • 😁 12
  • 🤔 9
  • 🎉 3
Post #68883 64.3K
❌90% odamlar shu savolni topolmay Prava imtihonidan yiqilmoqda😱

Siz ham ishlab ko’ring “Kim birinchi harakatlanadi …?
  • ❤ 21
  • 👎 5
  • 👍 2
  • 🥴 2
Post #68881 65.5K
🇹🇭 Таиланд пойтахти Бангкокда сув тошқини ортидан озиқ-овқат “сузувчи” бозорларда сотилмоқда.

Табиий офат мамлакат иқтисодиётига 327 миллион доллар зарар етказгани таъкидланди.

Батафсил Gorizontда...
  • 😢 174
  • 👍 59
  • ❤ 34
  • 😱 8
  • 😁 7
  • 🤔 7
  • 🤯 2
Post #68880 64.1K
Nvidia назоратдан чиқиб кетган сунъий интеллектни “тўхтатадиган” тизим яратди — Bloomberg

Платформа AI-агентлар нима қилаётганини реал вақтда кузатиб, уларнинг белгиланган чегарадан чиқиб кетишига йўл қўймайди.

Батафсил Gorizontда...
  • 🔥 323
  • 👍 143
  • 😁 58
  • ❤ 39
  • 🤔 12
  • 🤣 3
  • 👎 1
Post #68879 67.1K
🇨🇳 Хитойдаги қум бўронлари миллионлаб қуёш электр станциялари жойлашган улкан ҳудудларни кўмиб юборди.

Баъзи радикал ҳисоб-китобларга кўра, таъмирлаш харажатлари дастлабки инвестиция харажатларидан ошиб кетиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
  • 😨 268
  • 🤣 114
  • ❤ 77
  • 👍 69
  • 😢 26
  • 🤔 12
  • 😱 7
Post #68878 67.3K
🇷🇺 Россиялик 14 ёшли ўспирин Путинга “даф бўлишини” айтиб мурожаат қилди

Ижтимоий тармоқларда Челябинскдан бўлган 14 ёшли ўспирин сифатида таништирилган ўсмирнинг видеоси тарқалмоқда. У Владимир Путинга эмоционал мурожаат йўллаб, Украинадаги уруш давом этишига қарши чиққан ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳамда у Россия сиёсатидан кетиши кераклигини таъкидлаган.

“Мен ортиқ жим туролмайман. Додимни эшитинг, бизни тинч қўйинг, кетинг. Мен сизнинг мамлакатимиздан, янгиликлардан, хонадонларимиздан ва одамларнинг қўрқувларидан даф бўлишингизни хоҳлайман”, деган бола.


Батафсил Gorizontда...
  • 👍 749
  • 👎 231
  • 🤣 154
  • 🔥 40
  • ❤ 37
  • 🤬 30
  • 🤯 7
Post #68877 65.9K
Gorizont 🇺🇿 Бразилиянинг Embraer компанияси Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари учун C-390 самолётини тақдим қилди. Компаниянинг қайд этишича, Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу турдаги самолётни харид қилган илк мамлакат ҳисобланади. Embraer — Бразилиянинг йирик авиасозлик…
🇺🇿🇧🇷 Ўзбекистон биринчи C-390 Millennium самолётини қабул қилди

Бразилиянинг Embraer компанияси Ўзбекистонга биринчи C-390 Millennium кўп мақсадли ҳарбий-транспорт самолётини топширди. Шу билан Ўзбекистон Марказий Осиёда мазкур русумдаги самолётни эксплуатация қилаётган биринчи давлат бўлди.

C-390 Millennium ҳарбий юк ва шахсий таркибни ташиш, шунингдек, махсус вазифаларни бажариш учун мўлжалланган замонавий транспорт самолёти ҳисобланади.

Батафсил Gorizontда...
  • 🔥 479
  • 👍 312
  • ❤ 93
  • 🤔 17
  • 🎉 11
  • 🗿 11
  • 💯 6
Post #68876 63.8K
🇵🇸 "Google Maps"нинг янги тасвирлари Ғазо секторидаги вайронагарчилик кўламини кўрсатмоқда

"UNOSAT" маълумотларига кўра, жами иншоотларнинг 82 фоизи — 201 290 та бино — зарар кўрган бўлиб, улардан 134 422 таси бутунлай вайрон бўлган. Тасвирлар тахминан 235 квадрат километр майдонни қамраб олган ва уларнинг аниқлик даражаси (резолюцияси) тахминан 13 см ни ташкил этади.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 537
  • 😢 150
  • ❤ 49
  • 😨 9
  • 👏 3
  • 👍 2
Post #68875 63.2K
🇷🇺🇺🇦 Киевда Россия дрони 16 қаватли турар-жой биносига урилди

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 263
  • 🤬 153
  • 👎 43
  • ❤ 19
  • 😨 9
  • 🔥 1
  • 👏 1
Post #68874 64.5K
🇮🇷 150 нафар ўқувчиси ўлдирилган Минаб мактабида янги ўқув йили бошланди

Эронда ўқув йили бошланган. Ўтган йили АҚШ ҳужуми оқибатида 150 нафардан ортиқ ёш ўқувчиси ҳалок бўлган Минабдаги “Шажараий Тойиба” мактабида эса дарслар қайғули кайфиятда бошланган.

Батафсил Gorizontда...
  • 😢 888
  • ❤ 92
  • 👍 30
  • 👎 6
  • 🍾 2
  • 🤬 1
  • 🥴 1
Post #68873 63.2K
😳 Тошкентлик эркак бир неча ой давомида бошқа бировнинг хонадони учун тўлов қилиб келганини тасодифан билиб қолди

Навбатдаги коммунал тўловдан сўнг эркак ғалати ҳолатни пайқади — тўлов миқдори одатдагидан анча юқори эди.

Аввалига у тарифлар ошган деб ўйлади. Аммо тўловлар тафсилотини текширгач, кутилмаган ҳолат аниқланди: пулининг бир қисми бутунлай бошқа ҳисоб рақамига кетиб турган.

У хизмат кўрсатувчи ташкилотга мурожаат қилди. Дастлаб унга тизимда ҳеч қандай хато йўқлигини айтишди.

Аммо қайта текширувдан сўнг ходимлар эса... Давоми 👇
  • ❤ 72
  • 👎 46
  • 🤣 26
  • 😱 20
  • 🗿 6
  • 👍 3
  • 🍾 3
Post #68872 64K
🇺🇸 Starship космик кемаси биринчи марта орбитага учирилди.

Starship космик кемаси SpaceX’нинг Техаснинг жануби-шарқидаги Бока-Чикадаги Starbase учириш майдончасидан Super Heavy ракетасида учирилди. Starship сайёрани тахминан олти марта айланиб чиқади. Парвоз давомида у орбитага 26 та Старлинк интернет сунъий йўлдошини жойлаштиради.

Миссия қарийб 10 соат давом этади. Орбитадан чиққандан сўнг, космик кема Чили ғарбидаги Тинч океанида парвоз қилиши кутилмоқда. Starship 2023 йилдан бери учиб келаётган бўлса ҳам, аввалги 13 парвознинг бирортаси орбитага чиқмаган. Масалан, 2023 йил 20 апрелдаги биринчи интеграл парвозда Starship тахминан 39 км баландликка чиққан, аммо орбитага етмаган.

Батафсил Gorizontда...
  • 👏 97
  • 👎 59
  • ❤ 57
  • 👍 12
  • 🤣 9
  • 🤔 7
  • 😨 5
Post #68871 65.7K
🇰🇿 Армиямиз ўтган асрда қолиб кетган - Қосим Жўмарт Тўқаев

Мамлакат президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Мудофаа вазирлигидаги вазиятни кескин танқид қилди. Бунга Каспий денгизидаги ҳарбий машғулотлар вақтида 17 ҳарбий хизматчининг кучли тўлқин олиб кетиши ва 14 нафари ҳалок бўлиши сабаб бўлди.

Тўқаевнинг айтишича, машғулотларда ҳарбийлар зарур жиҳозлар, жумладан, қутқарув жилетлари билан таъминланмаган. У бу воқеани армиядаги тизимли муаммолар ва масъул мансабдорларнинг касбий тайёргарлиги билан боғлиқ камчиликлар билан изоҳлади.

Шундан сўнг Қозоғистон Мудофаа вазирлигида комплекс текширув бошланди. Ҳарбий соҳада кадрлар бўйича ўзгаришлар ҳам амалга оширилган. Тўқаев қўмондонлик тизимини халқаро тажриба асосида қайта қуриш ва янги намунадаги армияни шакллантириш кераклигини айтди.


Батафсил Gorizontда...
  • 👍 413
  • 😁 102
  • 💯 71
  • 👏 26
  • ❤ 21
  • 😢 9
  • 🤔 7
Post #68870 65.7K
🇷🇺🇺🇦 Одессадаги турар-жой биносига Россия дрони ҳужум қилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 188
  • 👍 172
  • 🤬 51
  • ❤ 26
  • 🔥 8
  • 🤔 4
  • 😁 3
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →