TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
163K
Photos
24.4K
Videos
27.5K
Links
36.6K

Showing posts older than #68870 · Back to latest

Older Posts 16 shown
Post #68869 65.3K
Gorizont 🇷🇺🇺🇦 Зеленский Россиянинг Фанлар академиясига ҳужумига жавоб беришга ваъда берди "Россия бунга албатта жавоб беради. Россия буларнинг барчаси учун жавоб бериши ва ҳақиқий оқибатларини ҳис қилиши керак", деб ёзди Украина президенти. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун товон тўлайди — Песков

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 348
  • 👍 262
  • 👎 64
  • 🤪 57
  • 🤬 38
  • 💯 19
  • 👌 4
Post #68868 63.7K
Gorizont 🇷🇺🇺🇦 Россиянинг дрон ҳужуми оқибатида Киевдаги Украина Миллий фанлар академияси биносида ёнғин чиқди. Бинода одамлар борлиги айтилмоқда. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Зеленский Россиянинг Фанлар академиясига ҳужумига жавоб беришга ваъда берди

"Россия бунга албатта жавоб беради. Россия буларнинг барчаси учун жавоб бериши ва ҳақиқий оқибатларини ҳис қилиши керак", деб ёзди Украина президенти.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 323
  • 😁 252
  • ❤ 38
  • 💯 28
  • 🔥 10
  • 🍾 7
  • 🎉 6
Post #68867 63.7K
🇮🇷 Эрон дунёнинг тўртинчи супер кучига айланди — Мўжтаба Хоманаий

"Илгари Эроннинг жанубидаги икки денгиз душман кучлари учун ўйин майдони эди. Аммо бугунги кунда, Ҳормуз бўғозининг жасур жангчилари ва ҳимоячилари қўлида олган оғриқли зарбалардан сўнг, улар Араб денгизидан нарига ўтишга журъат эта олмайдилар.

Улар ҳар сафар бундай таваккал қилишга қарор қилганларида, ўзларига зарар етказишган. Ва Араб денгизи улардан тозаланадиган кун яқин. Бугунги кунда баъзилар бизни дунёнинг тўртинчи супер кучи деб аташади. Албатта, улар буни дунёвий ҳисоб-китобларга асосланиб айтишади. Аммо илоҳий ҳисоб-китобларга кўра, биз дунёнинг етакчи кучи деб ҳисобланамиз", деди Эрон Олий Раҳбари.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 778
  • 👍 468
  • 🔥 84
  • 🤣 77
  • 👎 27
  • 🤔 15
  • 😨 4
Post #68866 63.3K
Gorizont 🇷🇺🇺🇦 Россиянинг дрон ҳужуми оқибатида Киевдаги Украина Миллий фанлар академияси биносида ёнғин чиқди. Бинода одамлар борлиги айтилмоқда. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Киевдаги Украина Миллий фанлар академиясига дрон ҳужумининг видеоси.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 193
  • 👌 98
  • 👏 42
  • ❤ 32
  • 👍 30
  • 👎 15
  • 🔥 3
Post #68865 64.2K
Gorizont 🇷🇺🇺🇦 Россиянинг дрон ҳужуми оқибатида Киевдаги Украина Миллий фанлар академияси биносида ёнғин чиқди. Бинода одамлар борлиги айтилмоқда. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Бино ичидаги ёнғинда қолиб кетган одамлар.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 270
  • 👍 153
  • 😢 71
  • 😱 18
  • 😨 12
  • 😁 11
  • 👏 6
Post #68862 65.1K
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг дрон ҳужуми оқибатида Киевдаги Украина Миллий фанлар академияси биносида ёнғин чиқди.

Бинода одамлар борлиги айтилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 237
  • 🔥 127
  • 👍 93
  • 👏 13
  • 😡 12
  • 😱 7
  • 😨 1
Post #68860 69.9K
🇺🇦🇷🇺 Украина қуролли кучлари Лиман яқинидаги фронт чизиғи бўйлаб катта ғалабаларга эришди - Украина ОАВ

Маьлумотларга кўра, 51 км2 ҳудуд Россиядан қайтариб олинди ва Риднодуб, Нове ва Катерйновка ҳудудлари озод қилинди. Шунингдек, ҳужум пайтида 250 нафар рус аскарлари оммавий равишда таслим бўлишган.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 614
  • 👎 205
  • ❤ 82
  • 😁 50
  • 👏 13
  • 👌 8
  • 🔥 7
Post #68859 70.5K
Gorizont 🇺🇦🇰🇵 Зеленский шимолий кореялик ҳарбийлар асирга тушса, дарҳол ўзини ўлдиришга уринишини айтди “Яқинда биз Жанубий Кореяга икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирни топширдик. Ушбу йигитларни тириклайин асирга олиш осон кечмайди. Улардан бири асирга олинишини…
🇰🇵🇺🇦🇷🇺🇰🇷 Украина Россия армияси сафида урушда қатнашиб, асирга тушган Шимолий Кореянинг икки нафар ҳарбий хизматчисини Жанубий Кореяга топширган эди.

Жанубий Корея президенти идораси бу маълумотни ошкор қилгани учун Украинадан расмий тушунтириш ва узр сўрашни талаб қилди. Икки давлат ўртасида асирлар топширилишини сир сақлаш бўйича келишув бўлгани айтилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 489
  • 🤣 278
  • ❤ 94
  • 👍 57
  • 😢 17
  • 😱 11
  • 👌 6
Post #68858 67.1K
🇮🇶🇺🇸 Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Sky News Arabia телеканалига берган интервюсида АҚШ қўшинлари Ироқдан бутунлай чиқиб кетганини маълум қилди.

АҚШ қўшинларининг Ироққа кириши 2003 йил 20 мартда бошланган. Шу куни АҚШ бошчилигидаги коалиция «Ироқ озодлиги» (Operation Iraqi Freedom) ҳарбий операциясини бошлаган. Мана шу 23 йиллик тарих бугун ўз якунига етди.

Видеода 2003 йил 19 март куни АҚШ президенти Жорж Буш америкаликларга мурожаат қилиб, Ироқда ҳарбий операция бошланишини маълум қилгани тасвирланган.

Бушнинг таъкидлашича, Саддам Ҳусайн режими БМТ талабларини бажармаган ва оммавий қирқин қуролларини топшириш талабини рад этган. Унинг сўзларига кўра, Ироқ раҳбарияти АҚШ ва бошқа давлатлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин эди.

«Саддам Ҳусайн ва унинг ўғиллари Ироқни тарк этиши керак», деди Буш. Уларга кетиш учун қисқа муддат берилганини, акс ҳолда ҳарбий ҳаракат бошланишини билдирди. Буш АҚШнинг мақсади Ироқ халқини босиб олиш эмас, балки Саддам Ҳусайн режимини ағдариш ва Ироқни оммавий қирқин қуролларидан холи қилиш эканини айтди. У шунингдек, АҚШ ҳарбийлари Ироқда қолишни истамаслигини, операция тугагач, мамлакат назорати ироқликларнинг ўзига қайтарилишини таъкидлади.

Эртаси куни — 2003 йил 20 мартда АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироққа қарши ҳарбий операцияни бошлади. Кейинчалик Саддам Ҳусайн режими ағдарилди. Бироқ урушига асос бўлган Ироқда оммавий қирқин қуроллари мавжудлиги ҳақидаги асосий даъво кейинчалик тасдиқланмади. Бу масала АҚШнинг Ироқ урушига кириши ҳақидаги энг катта баҳслардан бири бўлиб қолди.


Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 290
  • 👍 202
  • 🤬 122
  • 💯 22
  • 😁 8
  • 🤔 5
  • 👎 3
Post #68857 65.4K
🇮🇪🇮🇱 Ирландия ва Исроил ўртасидаги УЕФА Миллатлар лигаси учрашуви Венгрияда бошланди

Ирландия футболчилари Дебрецен шаҳридаги ўйинга Ғазодаги можаро давомида ҳалок бўлган барча инсонларни хотирлаш учун қора мотам тасмалари тақиб чиқди. Ирландия футболчилари Исроил терма жамоаси футболчилари билан қўл бериб кўришмади ва Исроил мадҳияси янграётганда бошларини эгиб туришди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👏 1.4K
  • 👍 305
  • ❤ 105
  • 🔥 10
  • 👎 9
  • 😢 6
  • 🙏 4
Post #68856 63.2K
🇪🇬🇮🇱🇵🇸 Миср Исроилни 7-октябрь ҳужумидан олдин бир неча бор огоҳлантирган эди – The Wall Street Journal

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Миср ҲАМАСнинг 2023-йил 7-октябрдаги ҳужумидан олдин Исроилни бир неча бор огоҳлантирган, жумладан, Миср разведка хизмати раҳбари Аббос Комил ҳужумдан бир неча кун олдин Бош вазир Бинямин Нетаняхуга қўнғироқ қилган. Миср июн ва сентябрь ойларида ҳам олдиндан огоҳлантиришлар берган. Хабарлар ҳужумдан тахминан 48 соат қолгунга қадар давом этган.

Нетаняху ўзига шахсан олдиндан огоҳлантиришлар келиб тушганини рад этиб, Исроил хавфсизлик бошлиқлари уни тўғри тарзда огоҳлантирмаганини даъво қилиб келади. Бу эса Нетаняхунинг ўзи айнан шу нарсани хохлаган деган шубҳаларга олиб келади. Аввалроқ, БАА ҳам Нетаняҳуни ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужуми ҳақида бир неча кун олдин огоҳлантирганини хабар қилган эдик.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 531
  • ❤ 86
  • 💯 24
  • 👍 15
  • 👎 10
  • 😁 2
  • 🔥 1
Post #68855 64K
🇮🇳 Ҳиндистоннинг Сурат шаҳрида собиқ бухгалтер 120 долларлик тўланмаган иш ҳақи туфайли тахминан 2,7 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотларини ёқиб юборди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 709
  • 🤣 252
  • ❤ 45
  • 😱 37
  • 👏 17
  • 🔥 15
  • 😁 8
Post #68852 59.8K
🇺🇸🇮🇷 Трамп Эрон билан можаро ҳақида:

"Биз бу урушда жуда тез орада ғалаба қозонамиз ва унда ғалаба қозонганимиздан сўнг, нефт нархи урушдан олдинги ҳолатига тушади - сезиларли даражада."

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 826
  • 👎 127
  • 🤬 60
  • 😁 23
  • ❤ 15
  • 🥴 15
  • 👍 3
Post #68851 60K
🇦🇪🇮🇱🇮🇷 Нетаняху бугун яширинча Абу-Дабига ташриф буюрди ва БАА президенти билан учрашди — N12

Канал маълумотларига кўра, Нетаняху бугун эрталаб БААга шахсий самолётда учиб келган ва куннинг кўп қисмини у ерда ўтказди. Учрашувнинг асосий мавзуси Эрон атрофидаги вазият бўлган.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 869
  • 👎 147
  • 😡 32
  • ❤ 31
  • 🤣 19
  • 🥴 4
  • 🙏 3
Post #68850 58.6K
🇺🇸🇮🇷 Журналист: Трамп оралиқ сайловлардан кейин ҳарбий зарбаларни қайта бошлашга тайёргарлик кўраётгани ростми?

АҚШнинг БМТдаги элчиси Майк Уолц: Бу аноним хабарлар. Айтишим мумкинки, президент (Трамп) дунё хавфсизлигини таъминлаш ва Эроннинг дунёни ядровий қурол билан гаровга олишига йўл қўймаслик учун барча вариантларни столда қолдиради. Трамп БМТдаги нутқида сиёсатнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини жуда аниқ таъкидлади. Гап ядровий қуролга эга Эрон таҳдидидан кейинги авлодни ҳимоя қилиш ҳақида кетмоқда.

Сўнгги 20 йил ичида БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эрон ядровий қурол дастурига эга бўла олмаслиги, бўлмаслиги кераклиги ва бўлмаслиги ҳақида бир эмас, иккита эмас, балки еттита резолюция қабул қилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 345
  • 😁 91
  • ❤ 54
  • 🤬 49
  • 🤣 15
  • 👍 5
  • 🤔 3
Post #68847 59.6K
🇷🇺🇺🇦 Россия дронлари бир кунда Киевдаги иккита болалар боғчаси ва иккита мактабга зарар етказди - Зеленский.

Украина президентининг таъкидлашича, 27-сентябрь куни Россия ҳужум дронлари Киевдаги иккита болалар боғчаси, иккита мактаб, турар-жой биноси, ёқилғи қуйиш шохобчаси, бир нечта омборхона ва алоқа иншоотларига зарар етказган. Унинг қўшимча қилишича, ҳужумлар натижасида ўнлаб одамлар жароҳат олган. Зарар кўрган иншоотлар орасида Саудия Арабистони элчисининг қароргоҳи сифатида фойдаланилган бино ҳам бор. Зеленский шунингдек, Днепропетровск вилоятида спорт мактабига ва Сумидаги минтақавий болалар уйига зарар етказилганини айтди.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 372
  • 👍 110
  • ❤ 79
  • 👎 50
  • 😱 5
  • 🎉 4
  • 🍾 4
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →