TGViewer
Gorizont Gorizont @gorizont_uz · 163K subscribers
Post #68858 67.2K
🇮🇶🇺🇸 Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Sky News Arabia телеканалига берган интервюсида АҚШ қўшинлари Ироқдан бутунлай чиқиб кетганини маълум қилди.

АҚШ қўшинларининг Ироққа кириши 2003 йил 20 мартда бошланган. Шу куни АҚШ бошчилигидаги коалиция «Ироқ озодлиги» (Operation Iraqi Freedom) ҳарбий операциясини бошлаган. Мана шу 23 йиллик тарих бугун ўз якунига етди.

Видеода 2003 йил 19 март куни АҚШ президенти Жорж Буш америкаликларга мурожаат қилиб, Ироқда ҳарбий операция бошланишини маълум қилгани тасвирланган.

Бушнинг таъкидлашича, Саддам Ҳусайн режими БМТ талабларини бажармаган ва оммавий қирқин қуролларини топшириш талабини рад этган. Унинг сўзларига кўра, Ироқ раҳбарияти АҚШ ва бошқа давлатлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин эди.

«Саддам Ҳусайн ва унинг ўғиллари Ироқни тарк этиши керак», деди Буш. Уларга кетиш учун қисқа муддат берилганини, акс ҳолда ҳарбий ҳаракат бошланишини билдирди. Буш АҚШнинг мақсади Ироқ халқини босиб олиш эмас, балки Саддам Ҳусайн режимини ағдариш ва Ироқни оммавий қирқин қуролларидан холи қилиш эканини айтди. У шунингдек, АҚШ ҳарбийлари Ироқда қолишни истамаслигини, операция тугагач, мамлакат назорати ироқликларнинг ўзига қайтарилишини таъкидлади.

Эртаси куни — 2003 йил 20 мартда АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироққа қарши ҳарбий операцияни бошлади. Кейинчалик Саддам Ҳусайн режими ағдарилди. Бироқ урушига асос бўлган Ироқда оммавий қирқин қуроллари мавжудлиги ҳақидаги асосий даъво кейинчалик тасдиқланмади. Бу масала АҚШнинг Ироқ урушига кириши ҳақидаги энг катта баҳслардан бири бўлиб қолди.


Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 290
  • 👍 202
  • 🤬 122
  • 💯 22
  • 😁 8
  • 🤔 5
  • 👎 3
More from @gorizont_uz
  1. Oct 9, 2026🇮🇹 НАТО Италияда ядровий машғулотлар ўтказади — Politico Ушбу машғулотлар август ойида К…
  2. Oct 9, 2026🇺🇸🇻🇪 Мадуро ва унинг рафиқаси АҚШда камида 50 йиллик қамоқ жазосига учраши мумкин — Re…
  3. Oct 9, 2026🇷🇺🇮🇷 Россия Яқин Шарқдаги вазиятни ҳал қилишда Эронга ёрдам бериш учун барча чораларни…
  4. Oct 9, 2026🇦🇿🇷🇺 Алиев ва Путин Туркманистонда бўлиб ўтган МДҲ саммити доирасида тик турган ҳолда…
  5. Oct 9, 2026🇫🇷 Париждаги Бастилия майдонида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди. Х…
  6. Oct 9, 2026🇺🇸🇮🇷 АҚШ ноябрь ойидаги сайловларга қадар Эронга зарба бермайди — Трамп Батафсил Goriz…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →