🇰🇿🇺🇿 Reuters хабарига кўра, Қозоғистон ҳукуматига алоқадор деб тахмин қилинаётган Silent Lynx хакерлар гуруҳи қўшни давлатлар тармоқларига бузиб кирган. Ҳужумга учраган давлатлар қаторида Россия, Беларус, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон бор.
Ҳужумлардан асосий мақсад энергетика, давлат бошқаруви ва стратегик инфратузилмаларга оид махфий маълумотларни йиғиш бўлиши мумкин.
Хакерларнинг дипломатик музокаралар арафасида давлат идораларини нишонга олиши, нефт таъминоти ва сув ресурсларига қизиқиши уларнинг ҳукуматга алоқадорлиги ҳақидаги гумонларни оширади.
Россияда нефтни қайта ишловчи завод ва маҳаллий ҳукумат тармоқлари нишонга олинган. Ўзбекистонга уюштирилган ҳужумда эса “Smart Forestry” ташаббуси ва сув ресурслари билан боғлиқ инфратузилма маълумотлари қўлга киритилгани тахмин қилинмоқда.
Батафсил Gorizontда...
Post #69510
35.5K

- 🤬 360
- 👎 88
- ❤ 46
- 🤔 18
- 👍 15
- 🤯 2
- 🎉 2