🇺🇦🇷🇺🇺🇸 Биз ўз юртимизни сотмаяпмиз. Қулоқ солинглар, дўстлар, биз учун бу шунчаки бизнес эмас. Бу — ҳаётимиз — Зеленский.
Зеленский Илон Маскни Starlink тизимининг тўлиқ ишлашини қайта тиклашга чақирди. Аввалроқ, Илон Маск Украинада Starlink сунъий йўлдош алоқаси ишлашини секинлаштиргани хабар қилинган эди.
Пиерс Морган: Илон Маскка Starlink масаласида нима деган бўлардингиз?
Зеленский: Бу катта хато.
Морган: Унинг қарори туфайли одамлар ҳалок бўляптими?
Зеленский: Албатта, одамлар ҳалок бўлади. Албатта — агар ҳужумлар давом этса ва Starlink ишламаса. Менинг мурожаатим шуки: умид қиламанки, бу шунчаки хато. Балки "жиддий техник носозлик"дир — билмайман — аммо мен ундан тизимни ёқишни сўрайман. Ва ишончим комилки, бу тўғри иш бўлади. Ҳамкорлик дегани ҳам айнан шу.
Батафсил Gorizontда...
Post #69515
46.2K