🇺🇸 АҚШда репер Тупак Шакур қотиллигини уюштирган шахс 40 йилдан кейин шартли озодликка чиқиш имконияти билан умрбод қамоққа ҳукм қилинди
63 ёшли Девис 1996 йил cентябр ойида Тупак Шакурнинг ўлимига сабаб бўлган отишмани уюштирганликда айбдор деб топилди. Прокуратура маълумотига кўра, собиқ кўча тўдаси раҳбари бўлган Девис жиянининг калтаклангани учун қасос олиш мақсадида Тупак Шакурга ҳужумни режалаштирган.
Тупак бўлган автомобилга ўқ узилиши оқибатида репер шифохонада вафот этган. Девис ушбу иш бўйича айблов қўйилган ягона шахс ҳисобланади, у 2023 йилда ҳибсга олинганди. Тупакка ким ўқ узгани номаълумлигича қолмоқда.
Батафсил Gorizontда...
Post #69487
51.9K
- ❤ 132
- 😢 25
- 😁 24
- 👍 12
- 🤬 8
- 😨 1