🇺🇸🇮🇷 Трамп маслаҳатчилари Кэмп-Дэвидда Эрон ва ҳусийлар масаласини муҳокама қилди - Axios
Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича яқин маслаҳатчилари Кэмп-Дэвидда АҚШнинг Эронга нисбатан кейинги ҳаракатлари ҳамда Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги можаро атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.
Бир неча соат давом этган йиғилиш Оқ уй томонидан олдиндан эълон қилинмаган. Унга вице-президент Жей-Ди Вэнс раҳбарлик қилган.
Учрашувда давлат котиби Марко Рубио, Мудофаа вазири Пит Хегсет, Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф ҳамда Қўшма штаблар қўмитаси раиси Дэн Кейн иштирок этган.
Батафсил Gorizontда...
Post #69074
36.5K

- 🤬 131
- ❤ 36
- 👎 23
- 😁 4
- 🔥 2