🇮🇱🇦🇪 БАА Бош прокурори: Flydubai рейсидаги ҳодиса террорчилик ҳужумига уриниш бўлган
Унинг сўзларига кўра, иккинчи учувчи самолёт командирига фавқулодда вазиятларда ишлатиладиган болта билан зарба берган ва бошқарувни қўлга олишга уринган.
Тергов жараёни билан таниш манбаларга таяниб ABCH News хабар беришича, Ҳамам ал-Ҳаммами самолётни Исроил ҳудудида қулатишни режалаштирганини тан олган.
Терговчилар ҳозирда учувчининг Flydubai авиакомпаниясида, хусусан, Исроилга парвозларни амалга ошириш учун қандай қилиб рухсат олганини аниқлашга уринмоқдалар. Ал-Ҳаммами Саудия Арабистонидан БААга олиб келинган; гумонланувчини қўшимча сўроқ қилишда иштирок этиш учун Исроил расмийлари БААга келиши кутилмоқда.
Батафсил Gorizontда...
Post #69072
44.9K
- 🤣 265
- ❤ 57
- 🤬 41
- 👍 19
- 👎 10
- 🤔 9
- 👌 1