TGViewer
Gorizont Gorizont @gorizont_uz · 162K subscribers
Post #68816 60.2K
🇷🇺🇺🇳 Махсус ҳарбий операция мақсадларига эришилади ва Россия хавфсизлигига таҳдидлар бартараф этилади — Лавров

Россия ташқи ишлар вазирининг бошқа баёнотлари:

- Россиянинг ҳақиқат ва адолат йўлидаги кураши охиригача давом эттирилади;

- Европа Украина бўйича тинчлик музокаралари истиқболини барбод қилиш учун барча чораларни кўрмоқда — ҳолбуки, бу музокаралардан АҚШ ҳам манфаатдор;

- Сербияга Европа Иттифоқига аъзо бўлишдек мавҳум истиқбол эвазига Москвага қарши санкциялар жорий этиш бўйича босим ўтказилмоқда;

- Ғарб Украина нацизми кучайишига шармандаларча кўз юмиши оқибатида БМТнинг пойдевори издан чиқарилмоқда;

- Ғарб ўта эҳтиётсиз ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатлари билан сайёрадаги миллиардлаб одамлар ҳаётини хавф остига қўймоқда;

- Вазият қандай бўлишидан қатъи назар, Европада тинч ҳаёт тикланади;

- Россия Германия ва Япониянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлишига қарши, аммо Ҳиндистон ва Бразилия номзодларини қўллаб-қувватлайди;

- Барқарор тинчликка фақат глобал ўйинчилар ўртасидаги рақобат барҳам топганидагина эришиш мумкин;

- Ҳеч бир давлат гегемонликка (устунликка) даъво қилмаслиги керак; бу, аввало, НАТОга тааллуқлидир;

- Россия яқин ойларда "Миллатлар эркинлиги ассамблеяси"га мезбонлик қилади;

- Россия БМТнинг янги Бош котибидан айрим давлатлар манфаатларига хизмат қилиш ўрнига, холислик тамойилларига риоя қилишини ва бутун халқаро ҳамжамият номидан иш кўришини кутади.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 418
  • ❤ 168
  • 🤣 61
  • 👎 48
  • 🤬 30
  • 👏 8
  • 🔥 6
More from @gorizont_uz
  1. Oct 10, 2026🇺🇸🇷🇺🇺🇦 АҚШ Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар туфайли Украи…
  2. Oct 10, 2026🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Зеленский АҚШнинг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатиш ҳ…
  3. Oct 10, 2026🇺🇸 Кети Захариас Оқ уйнинг янги матбуот котиби бўлади - Трамп Батафсил Gorizontда...
  4. Oct 10, 2026🇺🇸 Мен бугун у билан жанг қилмайман. Биз анчадан бери дўстмиз. Унга ўхшаган бошқа ҳеч ки…
  5. Oct 10, 2026🇻🇳 Ғайриоддий ўғрилик: Вьетнамнинг Нячанг шаҳрида ўғри турист аёлнинг айфонини ўғирлаб к…
  6. Oct 10, 2026🇺🇿 Ўзбекистон дунёнинг энг нуфузли мамлакатлари рўйхатида 71-ўринни эгаллади Ўзбекистон…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →