TGViewer
Gorizont Gorizont @gorizont_uz · 162K subscribers
Post #69349 19.1K
Gorizont 🇺🇸🇺🇦 Бугун Маямида Украина ва Америка музокарачилари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. 2026 йил 9 октябрь куни Майамида Украина, АҚШ ва Европа вакиллари ўртасида Россия–Украина урушини тўхтатиш бўйича музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Украина президенти…
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 АҚШ Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар туфайли Украина билан разведка маълумотлари алмашинувини тўхтатиш билан таҳдид қилди.

Axios нашрининг хабар беришича, Украина расмийси Виткофф ва Кушнер томонидан билдирилган таҳдидлар ҳақида сўз юритган. Бироқ, АҚШ томони бундай таҳдид бўлганини рад этмоқда. Хабарларга кўра, бу шунчаки АҚШ қуроль-яроғ ва разведка маълумотларини тақдим этувчи ишончли ҳамкор бўлиб қолаётгани, шу боис Киев Америка истеъмолчиларига зарар етказадиган ҳаракатларни амалга оширмаслиги кераклиги ҳақидаги эслатма бўлган.

Энергетика масалаларидан ташқари, томонлар ҳудудий масалага оид янги таклифларни ҳам муҳокама қилдилар. Нашр ушбу таклифлар айнан нимани назарда тутиши ёки уларни ким ишлаб чиққанига аниқлик киритмаган.

АҚШ расмийси Axios нашрига Путин гўёки урушни якунлаш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканлигини маълум қилган. АҚШ "Кремль куяси"ни можарони тўхтатишга рози қилиш учун етарлича "таъсирчан" таклиф ишлаб чиқишни мақсад қилган.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 55
  • 🤬 32
  • ❤ 28
  • 🤣 12
  • 👎 2
  • 🔥 2
More from @gorizont_uz
  1. Oct 10, 2026🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Зеленский АҚШнинг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатиш ҳ…
  2. Oct 10, 2026🇺🇸 Кети Захариас Оқ уйнинг янги матбуот котиби бўлади - Трамп Батафсил Gorizontда...
  3. Oct 10, 2026🇺🇸 Мен бугун у билан жанг қилмайман. Биз анчадан бери дўстмиз. Унга ўхшаган бошқа ҳеч ки…
  4. Oct 10, 2026🇻🇳 Ғайриоддий ўғрилик: Вьетнамнинг Нячанг шаҳрида ўғри турист аёлнинг айфонини ўғирлаб к…
  5. Oct 10, 2026🇺🇿 Ўзбекистон дунёнинг энг нуфузли мамлакатлари рўйхатида 71-ўринни эгаллади Ўзбекистон…
  6. Oct 10, 2026🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Зеленский АҚШнинг Украинага ёрдам бергиси келмаётганини айтди Украина президе…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →