TGViewer
Gorizont Gorizont @gorizont_uz · 162K subscribers
Post #68749 63.6K
Gorizont 🇮🇱 Нетаняху БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади ”14 йил олдин мен шу минбарида туриб, Эроннинг қотил режимига атом бомбасини яратишга йўл қўймасликка қасам ичгандим. Бу ядро қуроллари Исроилни йўқ қилишга қаратилган ва бутун дунёга таҳдид солиши мумкин эди.…
🇮🇱 Исроил Бош вазирининг бошқа баёнотлари:

- Энди эса сиз охирги истеҳзони эшитмоқчимисиз? Исроил шунингдек, делегациялари ҳозиргина бу хонадан чиқиб кетган кўплаб мамлакатларни ҳимоя қилади. Аслида, мен сизга шуни билишингизни истайман: уларнинг кўплаб раҳбарлари ҳатто бизга Эроннинг ядровий дастурини йўқ қилганимиз учун шахсий миннатдорчилик билдиришади.

- Лекин мен учун бу Бош вазир сифатида қабул қилишим керак бўлган энг осон қарорлардан бири эди, чунки агар биз буни қилмаганимизда, барчамиз ўлган бўлар эдик!

- Буюк Британия ва Франция ҳақида: улар Исроилни — кичкина Исроилни — мустамлакачиликда айбламоқда. Бизни бунга ким айблаяпти? Улар орасида Британия ва Франция вакиллари ҳам бор. Худо ҳаққи, бу атамани айнан улар ўйлаб топган — уларнинг мустамлакалари бутун дунё бўйлаб чўзилган! Мустамлакачиликми? Қани энди!

- Яқинда акам Ёнатан Нетаняхунинг ўлдирилган жойида ҳайкалини ўрнатгани учун Угандага миннатдорчилик билдирмоқчиман.

- 7-октабр куни Ҳамас қўшниларини — уларга иш билан таъминлаган исроилликларни ўлдирди. Аҳоли сони бўйича бу 24 соатдан камроқ вақт ичида 40 000 бегуноҳ америкаликнинг ўлдирилишига тенг. Бу 11-сентябрь воқеаларидан 16 баравар кўп — 11-сентябрь каби 16 та фожиа.

- Буюк америкалик дўстларимиз билан биргаликда биз Эрон армияси, денгиз флоти ва ҳаво кучларини, шунингдек, ядровий иншоотларини йўқ қилдик.

- Пейджерларни эслайсизми? Ўша воқеаларни эслайсизми? Уларни эслайсизми? Хўш, мен сизга айта оламан: Ҳизбуллоҳ уларни албатта эслайди. Қолган террорчилар умидсизлик билан қайта тўпланишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар ҳар куни бизнинг халқимизни, айниқса тарихий ватанимиз - Яҳудиядаги халқимизни ўлдиришга ҳаракат қилишади. Айтганча, "яҳудий" сўзи айнан шу ердан келиб чиққан - "Яҳудия" номидан. Бу бизнинг еримиз. Улар бизни ўлдиришга ҳаракат қилмоқдалар.

- Улар ҳомиладор аёлларни отиб ташлашади. Улар бутун оилаларни ўққа тутишади. Албатта, буларнинг ҳеч бири халқаро матбуотда ёки ижтимоий тармоқларда ёритилмаган - ҳеч нарса!

- Бу матбуот фақат тош отиб, зайтун дарахтларини кесаётган бир ҳовуч яҳудий ёш жиноятчиларни - тахминан 150 кишини ёритади, холос.

- Ваҳшийларга қарши бу курашда бизнинг Президент Трампдан кўра муҳимроқ шеригимиз йўқ эди. Мен унга миннатдорман. Исроил ва Америка цивилизацияни сақлаб қолиш учун биргаликда ҳаракат қилишди.


Батафсил Gorizontда...
  • 👎 669
  • 🤬 473
  • 🥴 71
  • ❤ 50
  • 😡 31
  • 👍 18
  • 🤪 17
More from @gorizont_uz
  1. Oct 9, 2026🇺🇸 Биз ҳеч қайси мамлакатнинг суверенитетини бузмаймиз — АҚШ Давлат котиби Рубио. Батафс…
  2. Oct 9, 2026🇹🇭 Таиланд қироличаси Сутхида Вачиралонгкорн илк бор JAS 39C Gripen қирувчи самолётини м…
  3. Oct 9, 2026🇺🇸🇻🇪 АҚШ Венесуэла билан атиги бир кун давом этган буюк уруш олиб борди - Трамп. "Биз…
  4. Oct 9, 2026🇺🇸🇮🇷🇪🇺 Эрон Лос-Анжелес ва Сан-Диегога ракета ҳужумларини амалга ошириши мумкин, амм…
  5. Oct 9, 2026🇮🇷 Эрон урушга тайёрланмоқда: Эрон аҳолиси ҳаво мудофааси учун зенит мина тизимининг син…
  6. Oct 9, 2026❗️Бу ҳақиқатларни сизга ҳеч ким айтмаган. Кўрганингиз – ҳақиқат эмас. Биз ҳақиқий манзаран…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →