🇮🇱🇮🇷🇱🇧 «Портловчи пейжер» операцияси
Ливанда «Хизбуллоҳ» ҳарбий тузилмаси аъзолари фойдаланиган пейджерлар бутун мамлакат бўйлаб портлаб кетган. Натижада 2800 киши жароҳат олган ва 8 киши вафот этган. Моссаднинг кучи ва қудратини яна бир бор кўрдик.
Ўн йиллар давомида шакллантирилган Ҳизбуллоҳ обрўси кеча деярли барбод бўлди. Ташкилот мисли кўрилмаган ва даҳшатли ҳужумга дуч келди, оғир талафот кўрди ва агар зарбага жавоб бермаса, уни устидан кулишлари аниқ. Жавоб бера оладими? Ҳа.
Уларда улкан ракета салоҳияти мавжуд. Улар аллақачон Исроил ҳудудининг 10 км ичкарисини офат зонасига айлантирган бўлиб, у ердан 60 минг қочқин чиқиб кетган. Улар бу ҳудудни кескин кенгайтириши ва шунда қочқинлар сони 600 мингга етиши ҳам мумкин.
Бундан ташқари, агар Исроил Ливанга бостириб кирса, улар душманига жиддий талафот етказа олади, чунки улар Исроил мудофаа кучларига қарши курашга ихтисослашган профессионал партизанлар, айниқса, Ливан жанубидаги ландшафтлар партизан уруши учун жуда қулай: паст тоғлар ёки ўрмонли тепаликлар, уларнинг остида эса Ҳизбуллоҳнинг ер ости шаҳарлари жойлашган. Бу исроилликлар учун Ғазодан анча мураккаброқ вазият дегани.
Аммо улар кенг масштабли қарши ҳужум қиладими? Айтиш ниҳоятда мушкул. Ҳизбуллоҳ учун яна бир даҳшатли йўқотишларга тайёрлигига шубҳа бор.
Энг муҳими, Эрон учун Ҳизбуллоҳ ва унинг ракета салоҳияти - бу Исроилга кўрсатиш мумкин бўлган сўнгги козири. Бу Исроилни Эроннинг ядровий ва ракета саноатини бомбардимон қилмасликдан сақлаб турган муҳим фактор. Эрон ҳозир ўзи яратган ва миллиардлаб маблағ сарфлаган бу лойиҳасини сафарбар қилишга тайёр деб ўйламайман.
Манба
Батафсил Gorizontда...
Post #37681
53.5K
- 👍 324
- 🤔 46
- ❤ 15
- 👎 7
- 😁 7
- 😱 5
- 🥴 5