TGViewer
Gorizont Gorizont @gorizont_uz · 162K subscribers
Post #68244 66.5K

Forwarded from Otabek Akromov

Канберрада менга ёқадиган нарсалардан бири — бола тарбияси фақат оиланинг хусусий иши сифатида қаралмаслиги. Масалан, деярли ҳар бир туманда жамоат кутубхонаси бор ва унинг ичида болалар учун алоҳида ўйин майдончаси ҳамда турли ёшдаги болаларга мўлжалланган китоблар бўлими мавжуд. Бу ерда хафтада 2 марта болаларнинг ёшига қараб (0-3 ва 3-5) эртак терапиялари, қўшиқ ва рақс жамоат ўйинлари ташкил қилинади. Ҳафтада бир марта шаҳар ҳукумати ҳам болалар ва оналар учун махсус бепул ўйин машғулотлари ташкил қилиб, боланинг ривожланишига ёрдам берадиган турли ўйинчоқ ва воситаларни олиб келишади. Буни барчаси текин ва бу учун "биз ижтимоий давлатмиз" деган шиор ҳам ўйлаб топишмаган.

Буларнинг энг катта фойдаси декретдаги она учун бола билан уйда кун ўтказишдан кўра, бола билан кўпроқ табиат қўйнига чиқиб, бошқа оналар билан ижтимоийлашиш имкониятини беради. Яъни, бу ерда давлат фақат болага хизмат кўрсатмаяпти — бола тарбиялаётган ота-онанинг ижтимоий ҳаётини ҳам қўллаб-қувватлайди.

👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
  • ❤ 197
  • 👍 140
  • 👏 24
  • 👎 8
  • 👌 4
  • 🔥 1
More from @gorizont_uz
  1. Oct 17, 2026🇺🇸 АҚШ Президентининг глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли ҳам ишдан кет…
  2. Oct 17, 2026🇺🇸 Оқ Уй матбуот котиби Кети Закариё 5 кунлик ишдан кейин бўшатилди. У илк матбуот анжум…
  3. Oct 16, 2026🇧🇾 Лукашенко ҳарбийларга ўқлардан қочишни ўрганишни буюрди. Батафсил Gorizontда...
  4. Oct 16, 2026🇷🇺🇺🇦 Агар Путин фақат Донбассни хоҳласа, у Киевни эгаллаб олишга уринмас эди – Зеленск…
  5. Oct 16, 2026🇮🇳 Ҳинд кино ижодкорлари томонидан "Рамаяна" филмининг илк трейлери тақдим этилди. Батаф…
  6. Oct 16, 2026🇱🇻🇪🇺🇺🇦 Агар биз Европадаги ҳозирги идеал ҳаётни, круассанлар ейишни, эрталаб кофе ич…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →