Илон Маск янги авлод Tesla Roadster суперкарини намойиш қилди.
Ушбу ноёб электромобиль SpaceX компаниясининг совуқ газли ракета пуфлагичлари, махсус ҳаво сўриш тизими эвазига 1 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади.
Шунингдек, машина тик қияликларга осон кўтарилиш билан бирга, ҳавода учиш имкониятига ҳам эга бўлиши кутилмоқда.
Бироқ ҳозирча автомобилнинг аниқ учиш масофаси ва механизмлари сир сақланмоқда. Маълумотларга кўра, унинг тахминий бошланғич нархи 200 минг долларни ташкил этади.
Серияли ишлаб чиқариш ва илк харидорларга етказиб бериш 2027–2028 йилларга мўлжалланган.
👉Каналга уланиш👈
Post #17836
2.97K

- 🔥 23