Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркиянинг “Baykar” компанияси мажмуасида бўлиб, юқори технологиялар, хусусан, мудофаа саноати соҳасидаги илғор лойиҳалар билан танишди.
“Baykar” — Туркиянинг мудофаа ва авиация саноатидаги етакчи технологик компанияларидан бири. У Bayraktar TB2, AKINCI, TB3 ҳамда KIZILELMA каби замонавий учувчисиз авиация тизимларини ишлаб чиққан.
Саида Мирзиёева бундай натижалар ортида кўп йиллик илмий изланишлар, иқтидорли муҳандислар меҳнати ва миллий технологияларга киритилган инвестициялар турганини таъкидлади.
“Туркиянинг бу борадаги тажрибаси Ўзбекистон учун ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга. Мутахассисларимиз ўртасида тажриба алмашиш ҳамда технологик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун имкониятлар борлигини кўрмоқдаман”, — деди Президент Администрацияси раҳбари.
👉Каналга уланиш👈




