АҚШ президенти Дональд Трампнинг матбуот котиби Кэти Захариа 2016 йилда Хитойда бўлганида мамлакатнинг ривожланиш даражаси ҳақида шубҳа билдириб, «уларда ҳатто муносиб ҳожатхоналар ҳам йўқ эди», деган.
У Хитойнинг АҚШни ортда қолдириши мумкинлиги ҳақидаги ўша даврдаги қарашларни эслаб, бу фикрга айнан Хитойда кўрган шароити сабаб ишонмаганини айтган.
Журналистлар бу баёнот юзасидан Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Ниндан изоҳ сўрашди.
«У имконияти бўлганда Хитойга янада кўпроқ келиб туриши мумкин. Биз бундан мамнун бўламиз», — деди Мао Нин.
@Geointriga_uz
