🇨🇳🇰🇵 Хитой ва Шимолий Корея янги чегара кўприги орқали транспорт ҳаракатини бошлади
Хитойнинг Даньдун шаҳри ва Шимолий Кореянинг Синуйжу шаҳрини боғловчи Янцзи эмас, Ялузян дарёси устидан қурилган янги автомобиль кўприги 15 октябр куни расман очилди.
Узунлиги қарийб 3 километр, кенглиги эса тўрт қаторли бўлган кўприк икки давлат ўртасидаги асосий автомобиль савдо йўналишларидан бири бўлиши кутилмоқда. Очилиш маросимида ҳар икки давлат байроқлари билан безатилган кўприк орқали юк машиналари ҳаракатланган.
Қизиғи, кўприк 2014 йилдаёқ қуриб битказилган, аммо Шимолий Корея томонидаги йўллар ва божхона инфратузилмаси тайёр бўлмагани сабабли 12 йил давомида ишлатилмаган.
@Geointriga_uz
Post #44258
4.58K