🇺🇦🇷🇺 Украина «Сбербанк»нинг дата-марказига ҳужум қилди
Учувчисиз аппаратлар Россиянинг Саратов вилоятидаги Балаково шаҳрида жойлашган «Сбербанк» маълумотларни қайта ишлаш марказига зарар етказди.
«Сбербанк» Балаковода ушбу дата-марказ қурилишини 2021 йилда бошлаган. Россия ҳукумати уни Европадаги энг йирик маълумотлар марказларидан бирига айлантиришни режалаштирган ва объектни 2030 йилгача тўлиқ ишга тушириш кўзда тутилган.
Ўтган ҳафтада ҳам Украина Россиянинг бир нечта ҳудудларидаги «Яндекс» дата-марказларига ҳужум қилган. Бу компаниянинг айрим хизматларида узилишлар юзага келишига сабаб бўлган.
@Geointriga_uz
Post #44176
5.75K

- 👎 36
- 👍 21
- ❤ 7
- 🤣 2
- 👏 1
- 🤮 1