Қирғизистон айрим Европа давлатларининг меҳнат мигрантлари масаласидаги таклифини рад этди. Унга кўра, Бишкек Европа давлатларида бўлган Афғонистон ва Африка давлатлари фуқароларини қабул қилса, қирғизистонлик меҳнат мигрантларининг Европада ишлашига шароит яратиш таклиф қилинган.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевнинг айтишича, Бишкек бундай шартлар асосида Европа билан музокараларни давом эттириш ниятида эмас.
Унинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда Қирғизистон фуқаролари АҚШ ва Туркия каби давлатларда ҳам тобора кўпроқ ишлаш имкониятларини изламоқда.
Аввалроқ шунга ўҳшаш таклиф Ўзбекистонга ҳам берилгани хабар қилинганди.
@Geointriga_uz
