Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда Хитой, Туркия, БАА ва бошқа хорижий ҳамкорлар иштирокида умумий қиймати 2,5 млрд доллар бўлган 10 та йирик лойиҳа қурилишига старт берди.
Янги Тошкентнинг биринчи босқичида умумий қиймати 50 млрд доллар бўлган лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Ҳудудда 2 минг гектар яшил майдон, 500 га истироҳат боғлари ва «яшил қурилиш стандартлари» асосида 150 млн квадрат метр турар ва нотурар жой барпо этилади.
Бугунги маросимда эса умумий қиймати 1 млрд доллар бўлган 7 та объект фойдаланишга топширилди. Улар орасида:
▪️ «Шарқ баҳори» турар жой мажмуасининг биринчи босқичи — қарийб 7 минг хонадон;
▪️ 18 километр автомобиль йўли;
▪️ «Янги Тошкент» нимстанцияси ва юқори кучланишли электр тармоқлари;
▪️ тригенерация станцияси;
▪️ «Соҳил боғи» истироҳат боғи;
▪️ 2 минг ўринли умумтаълим мактаби бор.
@Geointriga_uz

