🇺🇦🇷🇺 Украина ҳарбийлари оғир бронетехникани дронлар ёрдамида кузатиб бориш тактикасини синашда давом этмоқда.
Украина Қуролли кучларининг 475-алоҳида штурм полкига тегишли танк ва M2 Bradley пиёдалар жанговар машинасининг «тиканли зирҳ» билан жиҳозланган ҳолда Россия позициялари томон ўт очиш учун ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
Кадрлардан кўринишича, қўшимча зирҳ билан ҳимояланган техника FPV-дронларнинг бир нечта зарбасига бардош берган. Техника ҳаракатланаётганда уни Vampire русумли бомбардимончи дронлар ҳамда камикадзе дронларига қарши мўлжалланган тутиб олувчи дронлар ҳам қўриқлаган.
Аввалроқ ҳам Украинадаги 475-штурм полки Харьков вилоятининг Ольховатка ҳудудида шунга ўхшаш ҳарбий ҳаракатни амалга оширган эди.
@Geointriga_uz
Post #44032
3.66K




- 👍 8
- 🍌 8
- ❤ 3
- 🔥 2
- 👏 1
- 😢 1
- 🤝 1