26 август куни Украина томонидан Донецкка берилган ракета зарбаси оқибатида Россия армиясининг 20 нафар офицери ҳалок бўлган. «Медиазона» нашрига кўра, бу уруш бошланганидан бери Россия армияси офицерлари бир вақтнинг ўзида энг кўп ҳалок бўлган ҳолатдир.
Ҳалок бўлган офицерлар Марказий ҳарбий округ штаби ва 41-қўшма армия штабида хизмат қилган.
«Медиазона» уларнинг ўлимини ҳарбий хизматчилар рўйхатини мерос ишлари реестри билан солиштириш, шунингдек, сўнгги бир ойда юқори мартабали офицерлар ҳақида эълон қилинган таъзияномаларни ўрганиш орқали тасдиқлаган.
Россия томонидан аннексия қилинган «ДХР» раҳбари Денис Пушилин 26 август куни Украина ҳарбийлари Донецкдаги «Донецк-сити» савдо-кўнгилочар мажмуаси ҳудудига Storm Shadow ракеталари билан зарба берганини маълум қилган. У саккиз нафар тинч аҳоли вакили яраланганини айтган, аммо ҳарбийлар жабрлангани ҳақида маълумот бермаган.
@Geointriga_uz
