TGViewer
Geointriga.uz Geointriga.uz @geointriga_uz · 32.1K subscribers
Post #43859 8.64K
▪️ Озиқ-овқат хавфсизлиги. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат харидлари орқали ўзаро сотиш бозорларини очиш тўғрисидаги битим ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини тезроқ келишиш таклиф этилди. Шунингдек, озиқ-овқат ва ўғитлар экспортига чеклов киритишдан олдин ҳамкорларни хабардор қилиш ва маслаҳатлашиш механизмини жорий этиш ташаббуси билдирилди.

▪️ Транспорт ва логистика. Интеграциялашган логистика марказларини ташкил этиш, транзит харажатларини камайтириш, юк ташиш қоидаларини бирхиллаштириш ва МДҲнинг ягона транспорт ахборот тизимини шакллантириш таклиф қилинди.

Туркманистоннинг 2029 йилни МДҲда Транспорт боғлиқлиги йили деб эълон қилиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

▪️ Энергетика ва экология. Минтақанинг энергетик боғлиқлигини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли прогноз ишлаб чиқиш, кам углеродли технологияларни жорий этиш ва ресурслардан қайта-қайта самарали фойдаланишга асосланган иқтисодиётни ривожлантириш таклиф этилди.

▪️ Маданий-гуманитар ҳамкорлик. Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси имкониятларини кенгайтириш ва «Маданий сиёсат ва креатив индустриялар» форумини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

▪️ Киберхавфсизлик. Кибержиноятчиликка қарши курашиш учун МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгашига қўшма алоқа марказини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш таклиф қилинди.


Мирзиёевнинг асосий позицияси: МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни фақат тарихий ва инсонлараро яқинлик билан чеклаб қўймасдан, уни аниқ иқтисодий натижаларга айлантириш керак.

@Geointriga_uz
  • 👏 20
  • ❤ 5
  • 🔥 3
More from @geointriga_uz
  1. Oct 10, 2026🪙 Вольфрам — энг қаттиқ металлардан бири @Geointriga_uz
  2. Oct 10, 2026🇺🇸🇺🇦 «АҚШ Путиннинг Украинага қарши урушига шерик бўлиб қолмоқда» — сенатор Блюменталь…
  3. Oct 10, 2026🇷🇺🇺🇸 Россия дизель ёқилғиси бўйича келишув эвазига АҚШга Украина масаласида ҳеч қандай…
  4. Oct 10, 2026🇺🇸 Оқ уйга янги матбуот котиби тайинланди The New York Times нашри хабар беришича, консе…
  5. Oct 10, 2026Post #43930
  6. Oct 10, 2026🇺🇸 Трамп Зеленскийнинг Россия билан нефть келишуви ҳақидаги танқидига жавоб берди Журнал…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →