🇪🇸 Испанияликлар уй-жой қимматлашувига жим қараб турмоқчи эмас — мамлкатда оммавий намойишлар давом этмоқда
Фақат Мадриднинг ўзида қарийб 70 минг киши кўчага чиқди. Валенсияда эса намойишчилар кўчмас мулк бўйича конференцияга кириб боришга уринганида, улар билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.
Намойиш иштирокчилари муддатсиз ижара шартномаларини жорий этиш, ижара нархини пасайтириш ва «уй-жойни талон-торож қилувчи» инвестиция фондларидан уйларни тортиб олишни талаб қилмоқда.
Тадқиқот маълумотларига кўра, 2025 йилда испанияликлар маошининг ўртача 50 фоизини уй ижарасига сарфлаган.
Намойишларнинг янги тўлқинига 87 ёшли Марикармен Абаскалнинг уйидан чиқарилиши сабаб бўлди. У ижара ҳақи кескин оширилганидан кейин уни тўлашга қийналган. Жамоатчилик норозилиги кучайгач, хонадон эгаси бўлган компания ижара ҳақини пасайтириш шарти билан унинг уйига қайтишига рози бўлди.
Шунга қарамай, намойишлар давом этмоқда.
@Geointriga_uz
Post #43484
6.16K

- ❤ 20
- 👏 18
- 🤔 1