Саудия Арабистони ҳусийларга қарши янги ҳарбий операция ўтказишни режалаштирмоқда ва Европа давлатларидан ёрдам кутмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Ар-Риёд, хусусан, Франция ва Буюк Британиядан ҳарбий кўмак олишга умид қилмоқда. Саудия разведкаси раҳбари Германияни ҳам ҳусийларга қарши курашга қўшилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Европа давлатлари минтақа ресурслари ва савдо йўлларидан фойдалангани учун унинг барқарорлигидан манфаатдор.
Саудия разведкаси раҳбарининг айтишича, бир неча ой аввал Саудия Арабистони Арабистон яримороли ва Боб ал-Мандаб бўғозида ҳарбий хавфсизлик ҳамда кузатув тизимини яратишни таклиф қилган.
«Бирорта ҳам Европа давлати иштирок этишни истамади. Ҳолбуки, бўғоз хавфсизлигини таъминлаш Европага ҳам катта фойда келтирарди. Кемалар Сувайш канали ва ундан кейин Европа томон тўсиқларсиз ҳаракатланиши мумкин бўларди. Европа бу ташаббусга қўшилиши керак эди», — деди у.
@Geointriga_uz
