Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда “Ласетти 2” русумли транспорт воситаси йўловчиси транспорт воситасдан тана қисмини чиқариб ҳаракатланганлиги акс этган видео эълон қилинди.
Ушбу ҳолат юзасидан “Ласетти 2” русумли 40O876UB давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128х8-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди
Ҳурматли ҳайдовчилар ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остида қолдирмаслик учун йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Telegram | Facebook | Youtube
Post #7191
518

