Автомобил бошқарган мактаб ўқувчисининг отасига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳолати акс этган видео эълон қилинди.
Ўрганишлар давомида автомобил бошқарувида Сўх тумани 11-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси бўлганлиги, транспорт воситаси унинг отасига тегишли эканлиги аниқланди.
Ушу ҳолат юзасидан автомобил бошқарувида бўлган вояга етмаган шахсининг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси ва 135-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик суҳбат ўтказилди.
Ҳурматли ота-оналар фарзандингизни автомобил бошқаришига йўл қўйманг, акс ҳолда кўнгилсизлик юз бериши мумкин!
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Telegram | Facebook | Youtube
Post #7206
643