Бугун Асет ва Абай билан ангел ва венчур инвестиция бўйича бизнес нонуштада узим учун олган инсайдларим:
1. Ўзбекистон 38 миллион фуқароси билан $120 миллиард ЯИМга эга. Таққослаш учун: Google атиги 60 минг ходим билан $300 миллиард даромад олади.
2. Ўрта Осиёда инвестиция муҳитини яхшилаш учун Family office керак.
3. Мутахассислар етишмаслиги ва малака муаммоси мавжуд.
4. Биздаги стартаплар АҚШда 5 йил олдин оммалашган тренд стартапларни яратиш билан овора.
5. Эр-хотин бир стартапда фаундер бўлса, бу инвесторлар учун "қизил байроқ" (red flag).
6. АҚШда стартап биринчи йилда $1М йиллик қайтарилувчи даромад (ARR)га чиқмаса, бу салбий кўрсаткич ҳисобланади.
7. Стартапда технологиядан кўра, сотиш кўникмаси муҳимроқ.
Post #258
1.87K






