TGViewer
Fitrat.uz Fitrat.uz @fitratuz · 12.2K subscribers
Post #59663 2.33K
#xabar #muftiy #diniy_talim #tahlil #vazifalar
🗣ДИНИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, ЯНГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

⏺7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тизимдаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари жамоалари иштирокида кенгайтирилган масофавий йиғилиш бўлиб ўтди.


✅ Мажлисда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, муфтий ўринбосарлари, тегишли бўлимлар бошлиқлари, ҳудудий бош имом-хатиблар, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилар қатнашди.

🌙 Муфтий ҳазратлари дастлаб Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига кўрсатилаётган юксак эътибор, устоз-мураббийларни қўллаб-қувватлаш, соҳада кечаётган ижобий ўзгаришлар ва салмоқли натижаларга тўхталдилар. Жумладан, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, педагогларга яратилаётган шароитлар туфайли тизимнинг илмий салоҳияти муттасил ошиб бораётгани, ўқитувчиларнинг хорижий олийгоҳларда тажриба орттириш амалиёти йўлга қўйилгани ҳамда соҳа ривожига катта миқдорда маблағлар йўналтирилаётгани алоҳида эътироф этилди.


📖 Шу билан бирга, жорий ўқув йилида таълим сифатини янги босқичга кўтариш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Диний таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланиб, унинг ижроси қатъий назоратга олингани айтиб ўтилди.

📊Хусусан, тизимда “Сифат индекси”ни амалиётга татбиқ этиш, ҳар йили барча таълим даргоҳларидан педагогларни хорижга малака оширишга юбориш, 5 йиллик илмий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш, илғор тажрибаларни республика миқёсида оммалаштириш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш вазифалари юклатилди.


💬Йиғилиш давомида фаолиятда учраётган айрим камчиликлар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилди.

💬 Кун тартибидаги масалалар юзасидан профессор-ўқитувчилар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди.

✅Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш якунида белгиланган вазифалар диний таълим тизимида илмий-педагогик жараёнларни янада жонлантириш, малакали диний кадрларни тайёрлаш борасида тегишли қарорлар қабул қилинди.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
  • 👍 11
  • ❤ 3
More from @fitratuz
  1. Oct 10, 2026#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha 📺“ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (09.10.2026) #yangiliklar ✅Ўзбекис…
  2. Oct 10, 2026#Bosh_imom_minbari МЎМИН ОЧИҚ ЮЗЛИ БЎЛИШИ КЕРАК Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош и…
  3. Oct 10, 2026#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАВОФ ОРАСИДА ТАҲОРАТ ҚИЛГАН КИШИНИНГ ҲУКМИ САВОЛ: Умра тавофи ёки нафл та…
  4. Oct 10, 2026#Muslim_podcast DUO VA ZIKR O‘ZI NIMA DEGANI? 🎙 Ekspert: Zuhrobiddin domla Olimov – Andij…
  5. Oct 10, 2026#hikmat "Аллоҳ сиз билан бирга" дегани бу – тўлқинсиз денгизда сузиш дегани эмас. Аллоҳ си…
  6. Oct 10, 2026АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →