TGViewer
Fitrat.uz Fitrat.uz @fitratuz · 12.3K subscribers
Post #59321 6.2K
Обуна 2027

МАЪРИФАТ ВА ЗИЁ УЛАШИБ...

Инсон қалби маърифат билан нурланади, тафаккур эса эзгу сўз ва фойдали илм билан камол топади. Шу маънода, йиллар давомида халқимизни эзгуликка, маърифатга, ахлоқ-одобга чорлаб келаётган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий нашрлари «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасининг ўрни беқиёс.

Бугун, 23 сентябрь куни «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи Бош директор ўринбосари Холмат Атабаев, Даврий нашрлар бош муҳаррири Абдужалил Жўжамов, бўлим мудирлари Иброҳим Иномов, Аълобек Юсупов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигига ташриф буюрди.

Вилоят бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда нашриёт масъуллари, вилоятда фаолият юритаётган имом-хатиблар, имом ноиблари, обунада фаоллик кўрсатган диний соҳа ходимлари, отинойилар иштирок этди.

«Ҳидоят» журнали исломий илм ва маърифат, маънавият ва ахлоқ масалаларини ёритса, «Мўминалар» журнали оила, тарбия, аёллар маънавияти ва гўзал хулқ каби мавзулар орқали муштарийлар қалбига эзгулик уруғларини сочиб келмоқда. «Ислом нури» газетаси эса юртимиздаги диний-маърифий ҳаёт, масжидлар фаолияти, долзарб масалалар ва ибратли воқеаларни кенг ёритиб бораётган муҳим нашрлардан биридир.

Бугун Тошкент вилоятидаги барча масжидларда мазкур нашрларга обуна бўлиш учун қулай шароитлар яратилган. Зеро, хонадонга кириб келган ҳар бир маърифий нашр – бир саҳифа эмас, балки қалбга йўл олган бир эзгу насиҳат, бир фикр, бир ибратдир. Китоб ва матбуот билан ҳамнафас бўлган хонадонда илмга меҳр, маърифатга интилиш ва эзгуликка рағбат янада мустаҳкамланади.

Барча азиз юртдошларимизни, имом-хатиблар, жамоат вакиллари, зиёлилар, ёшлар ва уй бекаларини «Ҳидоят», «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига 2027 йил учун обуна бўлишга таклиф этамиз. Янги йилни янги фикрлар, фойдали маълумотлар ва маънавий озуқа билан қарши олайлик!

Нашрларга обуна бўлиш қалбга нур, хонадонга барака, келажак учун сармоядир.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
  • 👍 11
  • ❤ 7
  • ❤‍🔥 4
More from @fitratuz
  1. Sep 25, 2026Fitrat.uz pinned a photo
  2. Sep 25, 2026“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2026/1448…
  3. Sep 25, 2026#muftiy_minbari Банданинг энг шарафли мулоқоти 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 О…
  4. Sep 25, 2026Беш нарсада аёлга кенглик… Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ ўғлига бундай насиҳат қилди:…
  5. Sep 25, 2026#Bosh_imom_minbari ҚЎШНИНГ СЕН ҲАҚИНГДА НИМА ДЕСА, СЕН ШУСАН Дониёр домла Икромов Тошкент…
  6. Sep 25, 2026🕋🕋🕋🕋 ИЛМ — ЖАННАТ ЙЎЛИ, УСТОЗ ЭСА ЙЎЛБОШЧИ 📍Бугун, 25 сентябрь куни Тошкент вилояти б…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →