Беш нарсада аёлга кенглик…
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ ўғлига бундай насиҳат қилди: “Беш нарсада аёлингга кенглик қилмасанг, бахтли бўлолмайсан, болам!
1. Аёллар эркаланишни ва муҳаббатнинг юзага чиқишини яхши кўришади. Бу борада аёлингга бахиллик қилма. Агар бу мавзуларда бахиллик қилсанг, аёлинг билан орангда тушунмовчиликлар юзага келади.
2. Аёллар бир нарсада қаттиқ туриб оладиган эркакларни ёқтирмайдилар. Юмшоқ феълли эркаклардан эса фойдаланадилар. Бу сифатларнинг ҳар бирини фақатгина ўз ўрнида ишлат. Муҳаббатнинг энг адолатлиси шудир. Ҳузур-ҳаловатга кўпинча шундай эришилади.
3. Аёллар ўзлари нимани ёқтирсалар, эрларида ҳам ўша сифатлар бўлишини хоҳлайдилар. Бу сифатлар ширинсўзлилик, чиройли кўриниш, тоза кийимлар кийиш ва хушбўй ҳидли бўлишдир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам буларга риоя қил!
4. Уй аёлларнинг кичик қироллигидир. Аёл уйда ўзини тахтда ўтирган қироличадек ҳис қилади. Сен унинг қироллигига таҳдид қилма! Уни бу тахтидан узоқлаштира кўрма! Агар шундай қилсанг, мулкида у билан мужодала қилган (тортишган) бўласан.
5. Аёл ҳам эрини, ҳам ўз оиласини қўлдан бой бермасликни хоҳлайдиган нозик қалб эгасидир. Унинг бундай хислатини айб санама! Шунга қаттиқ аҳамият бер, уни ўз оиласи ва сенинг орангда танлов қилишга асло мажбур этма! Акс ҳолда, у оиласи ўрнига сени танласа ҳам, ўзи ғамга, маҳзунликка ботиб қолади”.
Араб тилидан Абдуллоҳ РАҲИМ таржимаси
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 12-сонидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Post #59404
3.6K

- 👍 10
- ❤ 9