#тил_бойлигимизни_оширамиз
“ВОРОНКА”НИНГ ЎЗБЕКЧАСИ БОРМИ?
Оғзи тор идишларга суюқлик қуйиш учун ишлатиладиган воронкани ҳаммамиз биламиз.
“Воронка” ўрисча сўз бўлиб, “найча” деган маънони билдиради.
Савол: ўрислар кириб келишидан олдин шундай асбоб бизда бўлмаганми? Бўлган! Хўш, уни ота-боболаримиз нима деб атаган?
Жавоб “Девону луғотит-турк”да бор. Қошғарий маълумотига кўра, эски ўзбек (қадимги турк) тилида биз ҳозир бегона тилдан олиб, воронка деб атаётган асбоб АНГУТ деб аталган.
Мақол: Юрт кичик бўлса, ангут бедуг ур // Идишнинг оғзи кичик бўлса, ангут қўй.
Post #16
907
- 👍 5