Тил бойлигимизни оширамиз
МЕВА СОЛМАГАН ДАРАХТ НИМА ДЕБ АТАЛАДИ?
Одатда, сигир, қўй ва эчкилар ҳар йили болалайди. Бир йил туғиб, кейинги йили бўғоз бўлмаган чорва молларини жонивор бу йил қисир қолибди, деймиз.
Қизиқ, дарахтларнинг ҳам бир йил мева солиб, кейинги йили солмайдиганлари бўлади, лекин уларга нисбатан қисир сўзи ишлатилмайди. Хўш, унда бундай дарахтлар нима деб аталади?
Мен бу ҳақда биринчи марта Ғафур Ғуломнинг "Шум бола" қиссасида ўқиб, уни ёндафтарчамга ёзиб қўйган эдим. Яъни, йил оша мева берадиган дарахтлар солкаш дейилар экан.
Аввалига бу сўзни мева солмоқ иборасидаги "солмоқ"дан олинган бўлса керак, деб хаёл қилдим.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатига қарасам, бундай эмас экан. Солкаш форс тилидан ўзлашган атама бўлиб, ўзаги сол, яъни, йил экан.
Солкаш — бир йил мева солиб, бир йил мева тугмайдиган дарахтдир.
Мисол: “— Жийда солкаш кўринади, бу йил мева қилмаяпти“. (Ғафур Ғулом, "Шум бола").
Post #1303
1.83K
- 👍 14
- ❤ 4
- 👏 3
- 🔥 1