Тошкент гольф-клубида нуфузли Engelberg Golf Cup бўлиб ўтди. Соврин жамғармаси 6 000 долларни ташкил этди.
31-август куни ўтказилган турнирда бир нечта давлатлардан 85 нафар гольфчи иштирок этди. Мусобақа нафақат энг кучлиларни аниқлаш, балки ёш ва тажрибали спортчиларни бирлаштириш, гольфни оммалаштириш учун ҳам майдон бўлди.
Эркаклар ва аёллар ўртасида жами 17 кубок ўйналди. Профессионаллар орасида ғолибларга қуйидаги совринлар топширилди:
🥇 $3 000
🥈 $2 000
🥉 $1 000
Engelberg Golf Cup нафосат ва спорт руҳи уйғунлашган йирик воқеа бўлиб, Тошкентнинг халқаро спорт маскани сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлади.
Engelberg
Post #178
1.07M



- 👍 1