TGViewer
Engelberg | Luxury Window Systems Engelberg | Luxury Window Systems @engelberg_window · 50 subscribers
Post #194 496K
Engelberg Марказий Осиё меъморчилик ҳамжамияти ривожига қўшган ҳиссаси учун эътироф этилди

2026 йил 5–6 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган ARCHICA 2026 халқаро меъморчилик конгресси доирасида Engelberg бренди Марказий Осиё профессионал меъморчилик ҳамжамияти ривожига қўшган ҳиссаси учун ташаккурнома билан тақдирланди.

«Engelberg фалсафаси муҳандислик аниқлиги, ҳар бир деталга эътибор ва сифатга нисбатан муросасиз ёндашув каби принципларга асосланади. Биз ўз фаолиятимизни фақат ром ва фасад тизимларини ишлаб чиқариш билан чекламаймиз. Бизнинг мақсадимиз — меъморлар имкониятларини кенгайтирадиган, илғор архитектуравий ғояларни рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган ва замонавий меъморчиликнинг янги стандартларини шакллантирадиган технологияларни ривожлантириш. Шу боис профессионал меъморчилик ҳамжамияти томонидан билдирилган эътироф биз учун алоҳида аҳамиятга эга»,

— деди Engelberg бренди раҳбари Санжар Уматов.

Конгресс Марказий Осиёнинг етакчи меъморлари ва дизайнерларини бирлаштирди. Тадбирнинг ишбилармонлик дастури доирасида Engelberg брендини стратегик ривожлантириш бўйича маслаҳатчи Равшан Канаатов «Муҳандислик аниқлиги ва меъморчилик эркинлиги» мавзусида маъруза қилди.

Тақдимот бренднинг технологик имкониятлари ҳамда Марказий Осиёда ойналаш соҳасининг замонавий тенденцияларига бағишланди.

📱 Батафсил маълумот учун:
+998550001000

📱Facebook | 📱Instagram | 🕊Telegram
  • ❤ 4
  • 👍 2
  • 🏆 2
More from @engelberg_window
  1. Sep 28, 2026Баъзи танловлар нархи билан эмас, қадри билан ўлчанади. Ҳақиқий сифат эса кутилмаган вазия…
  2. Sep 10, 2026Янги iPhone ранги энди ромлар учун мавжуд: Engelberg Cherry Red ламинациясини тақдим этди…
  3. Sep 1, 2026🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 35 yilligi muborak bo‘lsin! Mustaqillik yur…
  4. Aug 9, 2026Quruvchilar kuni bilan tabriklaymiz! Siz barpo etayotgan inshootlar — bu faqatgina devorla…
  5. Jul 23, 2026Aniqlik — ishonchning asosi. Eng yuqori talablarga javob beradigan yechimlargina sizning m…
  6. Jun 13, 2026💥 Bu lahzani butun mamlakat kutdi. Bu hayajonni millionlar his qildi. Endi esa barchamiz…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →